Яна нақ 15 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 11 тарқатила бошлади

  •   DiMaX
  •  2378
  •  08.11.2019 10:11

Яна нақ 15 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 11 тарқатила бошлади

Xiaomi ўтган ойда ўз мобил қурилмалари учун график қобиқнинг навбатдаги – MIUI 11 талқинини тақдим этганди. Ўшандан буён бир қатор моделлар учун мазкур дастурий таъминот асосидаги прошивкалар тарқатилиб келаётир.

ЎҚИНГ: MIUI 11'нинг барқарор глобал прошивкасига ўтувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу янгиланишнинг биринчи тўлқинида мана бу Xiaomi моделлари учун MIUI 11 базасидаги прошивкалар тақдим этилган эди:

  1. Mi 9 Pro 5G
  2. Mi 9 SE
  3. Mi Mix 3
  4. Mix 2s
  5. Mi 8
  6. Mi 8 Youth Edition
  7. Mi 8 Explorer Edition
  8. Mi 9 Explorer Edition
  9. Mi 8 SE
  10. Mi Max 3
  11. Redmi K20
  12. Redmi Note 7 Pro (сотиб олиш)
  13. Redmi 7 (сотиб олиш)

Айтиш керакки, бу ерда ва қуйида MIUI 11 асосидаги хитойча барқарор прошивкалар ҳақида гап кетаётир; уларнинг глобал версиялари ҳақидаги хабарларни сайтимизда кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Note 10 ва унинг Pro талқини намойиш қилинди!

Энди эса иккинчи тўлқинда нақ ўн бешта русумдаги смартфон Android 10 базасидаги барқарор MIUI 11’га асосланган прошивкагача янгилана бошлади. Улар қуйидагилардир:

  1. Mi 9 Pro 5G
  2. Mi 6
  3. Mi MIX 2
  4. Redmi Note 7 (сотиб олиш)
  5. Mi CC9 Mito Customized Edition
  6. Mi 9
  7. Redmi K20 Pro (сотиб олиш)
  8. Mi CC9
  9. Redmi K20 Pro Premium Edition
  10. Redmi Note 6 Pro
  11. Mi Note 3
  12. Redmi Note S2
  13. Redmi Note 5A Standard Edition
  14. Redmi Note 5A High Edition
  15. Redmi 7A (сотиб олиш)

MIUI 11 прошивкасидаги ўзгаришлар ва янги имкониятлар ҳақида мана бу мақоламизда маълумотлар берганмиз. Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi арзон ва чўзинчоқ Qin 2 Pro смартфонини тақдим этди