Яна тўртта Xiaomi ва Redmi смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкаси кела бошлади

  •   DiMaX
  •  3265
  •  25.07.2020 10:15

Яна тўртта Xiaomi ва Redmi смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкаси кела бошлади

Кечагина биз «Хитойча Apple» иккита смартфонига MIUI 12 график қобиғи асосидаги барқарор прошивка тарқатаётгани ҳақида ёзган эдик. Уларнинг иккаласи ҳам ўтган йили тақдим этилган бўлиб, бири Xiaomi, иккинчиси эса Redmi брендига мансуб.

ЎҚИНГ: 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Компания энди яна тўртта русумдаги мобил қурилмаларига янги график қобиққа асосланган прошивка юбора бошлади. Улардан биринчиси ўтган йилги флагман – Xiaomi Mi 9 бўлиб, унга глобал MIUI 12 базасидаги барқарор прошивка тарқатилмоқда.

12.0.1.0.QFARUXM рақамли ушбу апдейт Android 10 операцион тизим талқинига асосланган бўлиб, июлдаги Android хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган. Флагман эгаларини, айниқса, янги прошивкадаги «супер обойлар» функцияси хурсанд қилиши аниқ.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Яна учта смартфоннинг эса ҳозирча фақат хитойча версиялари барқарор MIUI 12 асосидаги прошивкага янгиланмоқда. Улардан биринчиси Xiaomi бренди остида чиқарилган Mi CC9 Pro камерофони бўлиб, мазкур флагман дунё бозорига Mi Note 10 модели сифатида тақдим этилган. «Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер Зак Нельсон яқиндагина ўзининг JerryRigEverything каналида уни «Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони», дея мақтаган эди.

MIUI 12 базасидаги барқарор прошивкани қабул қилаётган яна иккита смартфон эса арзончи брендга мансуб Redmi 10X ҳамда Redmi 10X Pro моделларидир. Булардан иккинчиси AnTuTu сервисининг июндаги энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар рейтинги шоҳсупасига кўтарилган, биринчиси ҳам кучли учликка кирган.

Юқоридаги барча смартфонларга прошивкалар «ҳаво орқали», аммо босқичма-босқич етиб келади, шу боисдан уларнинг эгалари янгиланишларни текшириб туришлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, «Хитойча Apple» яқинда MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг рўйхатларини чиқарганди. Мазкур телефонларнинг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.