Янада арзон Galaxy A10e смартфони ҳам аллақачон тайёр!

  •   DiMaX
  •  3306
  •  20.04.2019 11:34

Янада арзон Galaxy A10e смартфони ҳам аллақачон тайёр!

Samsung компанияси ҳамёнбоп смартфонларнинг Galaxy J туркумини тугатиб, уларнинг кейинги моделларини энди Galaxy A сериясига ўтказганини расман эълон қилган. Бироқ янада арзон Galaxy M туркумида ҳам мобил қурилмалар тақдим этмоқда.

ЎҚИНГ: Навбатдаги ҳамёнбоп – Galaxy A35 (ёки Galaxy A30e) смартфони рекорд даражали аккумуляторга эга!

Айни дамда ҳамёнбоп туркумнинг энг арзон вакилларидан бири Galaxy A10 модели ҳисобланади. Лекин Samsung унинг янада арзонлаштирилган версиясини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Худди Galaxy A20 ҳамда Galaxy A20e жуфтлигида бўлгани каби, янги смартфон ҳам Galaxy A10e деб номланиши айтилмоқда.

Куни кеча ушбу янги қурилма SM-A102U модел рақами остида Wi-Fi сертификациясидан ўтди.

Сертификация ҳужжатларига кўра, Galaxy A10e энг сўнгги – Android 9.0 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Шунингдек, арзон бўлса-да, у икки частотали диапазондаги Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac интерфейсига эга.

ЎҚИНГ: Galaxy A60 намойиш қилинди: NFC, «гапирувчи» ва «тешик» экран, 32 МПлик иккита камера ва ўртача нарх!

Таъкидлаш керакки, Samsung Galaxy A10 фақат битта Wi-Fi диапазонини қўллаб-қувватлайди. Орадаги шу фарқига қараганда, Galaxy A10e моделида янги процессор қўлланади. Лекин янги смартфоннинг техник хусусиятлари ҳозирча номаълум.

Дарвоқе, Samsung стандарт Galaxy A10 смартфонини 120 АҚШ долларига баҳолаган. Шундан келиб чиқсак, Galaxy A10e нархи 100 доллардан ошмаса керак.

ЎҚИНГ: Galaxy A40s ҳам намойиш этилди: 6,4 дюймлик, «бели бақувват» смартфон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.