Яндекс аккаунтимизга бегона жойларда ҳам паролсиз кирамиз

  •   DiMaX
  •  429
  •  02.11.2019 11:13

Яндекс аккаунтимизга бегона жойларда ҳам паролсиз кирамиз

Вазият тақозоси билан бегона компьютерда Яндекс аккаунтингизга (почта ё бошқа хизматларидан фойдаланиш учун) киришга тўғри келиб қолса, логин ва паролларни киритишга тўғри келади. Бунда паролингиз ёт браузерда сақланиб қолиши хавфи юзага келади, яна паролни ҳам ҳамиша эслаб қолавермаймиз.

ЎҚИНГ: ТОП-20: Энг ёмон пароллар рейтинги билан танишинг! (2019 йил апрель)

Шундай ҳолларда профилингизга паролсиз, QR-код билан кириш усули қўл келади. Бунинг учун аввал смартфонингизга Yandex мобил иловасини ўрнатиб қўйишингиз керак.

Кейин бегона компьютердаги исталган браузерда Yandex саҳифасидаги «Войти в почту» тугмачасини, кейин эса QR-код белгисини босасиз:

Смартфонингиздаги Яндекс иловасининг QR-код сканерини ишга туширасиз:

Смартфонингиз камерасида компьютер экранидаги QR-кодни ўқитиб тасдиқлатгач, «Войти» бандини босасиз:

Бўлди – бу тариқа аккаунтингизга кириш учун ярим дақиқа ҳам вақт кетмайди!

Ушбу усул бегона мобил браузерларда ўз аккаунтингизга киришда ҳам ишлайди.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!