«Яндекс» дастурчилар, дизайнерлар ва менежерлар учун видеокурслар эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1476
  •  14.10.2017 15:52

«Яндекс» дастурчилар, дизайнерлар ва менежерлар учун видеокурслар эълон қилди

«Яндекс» компанияси шу йилнинг июлидан сентябрь ойигача бўлиб ўтган «Мобилизация» ёзги мактаби лекцияларидан ёзиб олинган видеокурсларни YouTube каналига жойлай бошлади. Бу курслар дастурчилар, дизайнерлар ва менежерларга мўлжаллангандир.

Улар тегишли тарзда «Мобил дастурчилик мактаби», «Мобил дизайн мактаби», «Интерфейс ишлаб чиқиш мактаби», «Менежмент мактаби» деб номланади.

Дизайнерлар учун «Яндекс» бешта маърузадан иборат курсни тақдим этди, улар 2015 ва 2016 йиллардаги «Дизайн мактаби» курсларига қўшимча бўлади. Видеоёзувлар ҳар пайшанба куни YouTube каналига жойлаб борилмоқда.

Шунингдек, компания Android-дастурчиларга мўлжалланган курсни яна учта маъруза билан тўлдиришга қарор қилди. Уларни 2016 йилги курснинг плейлистида кўриш мумкин.

Энг кўп маърузалар «Менежмент мактаби» курси доирасида тақдим этилган. Улар қуйидаги бўлимларга тақсимланган: «Молия ва таҳлил», «Дизайн ва ижодий жамоани бошқариш», «Ишлаб чиқиш» ҳамда «Маркетинг ва PR». Мазкур курсдаги маърузаларнинг умумий сони 25 тани ташкил этади, улар ҳар сешанба куни чиқади. Дастлабки иккита маъруза аллақачон эълон қилинган.

2017 йилги «Мобилизация» ёзги мактаби доирасида ариза топширган 1100 нафар талабгордан 99 нафари иштирокчига айланишган. Улар орасидан 71 нафари таълимни муваффақиятли якунлашган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!