«Яндекс» ҳам 13 йилда илк бор ўз логотипини ўзгартирди
Бугун биз Xiaomi компанияси ўзининг логотипини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирги кунда энг йирик IТ-компаниялардан бири бўлган Россиянинг Yandex қидирув тизими 13 йил ичида биринчи маротаба ўз логотипини ўзгартирди, деб ёзади UZZOOM.
ЎҚИНГ: Россияда энг оммабоп 10 смартфон ва учта бренд («Яндекс.Маркет» талқини, 2020 йил)
«Яндекс» нафақат логотипини, балки асосий саҳифадаги ёзув шрифтини ҳам ўзгартирди ва янги белги пайдо бўлди – қизил доира ичида «Я» ҳарфи.
Янги белгини нафақат интерфейсларда, балки компаниянинг барча маҳсулотларида, масалан, «Яндекс.Такси» машиналарида ҳам кўриш мумкин.
ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex.Plus йўлга қўйилди