«Яндекс» шаҳарларнинг карантиндан қандай чиқаётганини кўрсатмоқда

  •   DiMaX
  •  705
  •  23.05.2020 06:53

«Яндекс» шаҳарларнинг карантиндан қандай чиқаётганини кўрсатмоқда

Yandex компанияси дунё шаҳарлари карантиндан қандай чиқаётганини таҳлил қилмоқда. Мутахассислар «Яндекс.Хариталар» лойиҳаси ёрдамида дунёдаги 42 та шаҳар аҳолисининг фаоллашув даражасини графикларда акс эттиришмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex.Plus йўлга қўйилди

Яндекс маълумотларига таянадиган бўлсак, Тошкентда ҳаёт карантиндан олдинги кунларга нисбатан 58 фоизга тикланган.

Тошкент шаҳри учун график 17 февралдан 21 майга қадар тузилган. Энг паст фаоллик кўрсаткичи 26 апрелда қайд этилган – 5%.

Умуман олганда, пойтахтимизда апрель ойида аҳолининг ўртача фаоллик даражаси 15 фоиз атрофида бўлди. 10 майдан кейин бу кўрсаткич 40 фоиздан ошиб кетган ва 21 май ҳолатига кўра 58 фоизни ташкил қилмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp рақиби – «Яндекс.Мессенжер» тақдим этилди!

Ўрганилган 42 та шаҳар ичида Нур-Султон (77%), Тель-Авив (74%) ҳамда Боку (72%) шаҳарларида ҳаёт қарийб карантингача бўлган даражада тикланган.

Мумбай (22%), Мехико (22%), Рио-де-Жанейро (24%) ҳамда Мюнхен (26%) каби шаҳарларда одамлар ҳали кўчаларга чиқишга ошиқмаяпти.

Дунё шаҳарларининг карантиндан чиқиш даражасини мана бу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин, унда маълумотлар кунлик янгиланиб туради.

ЎҚИНГ: Яндекс ҳақида қизиқарли фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.