Яндекс Windows 10нинг стандарт қидирув тизими

Яндекс Windows 10нинг стандарт қидирув тизими

Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Украина, Туркия ва бошқа бир нечта давлатларнинг Windows 10 операцион тизимида Яндекс стандарт қидирув тизимига айланади. Microsoft хабар беришига кўра, компаниялар стратегик ҳамкорликни мувофиқлаштиришга келишиб олишди. Келишувда Яндекс Windows 10ни махсус саҳифадан юклаб олиб ўрнатишни таклиф этиши ҳам акс этган. Шу билан бирга Яндекс ахборотни қидириш, харитада мўлжал олиш ва навигация, мусиқа тинглаш, такси буюртма қилиш, товар излаш хизматларини фойдаланувчига таклиф этади.

Одатда, Windows 10га олдиндан Bing қидирув хизмати созланган бўлади. “Бугунга келиб ушбу мамлакатларда Яндекс қидируви бизнинг Windows Phone мобиль платформамизга бирлашди. Энди эса бутун минтақа бўйлаб Windows 10 экотизимида Яндексни жорий қилишни режалаштиряпмиз”, деб айтди корпорациянинг вице-президенти Терри Майерсон.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!