«Яндекс Харита» энди Тошкентдаги жамоат транспорти йўналишларини кўрсатмоқда!

  •   DiMaX
  •  1400
  •  01.05.2019 09:05

«Яндекс Харита» энди Тошкентдаги жамоат транспорти йўналишларини кўрсатмоқда!

«Яндекс Харита» хизмати Тошкент жамоат транспорти йўналишларини кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда компания Telegram-каналидаги хабарга таяниб «Газета.uz» нашри ёзган.

ЎҚИНГ: «Яндекс.Такси» рулда ухлаб қолишга қарши қурилма ишлаб чиқди

Хабарга кўра, унинг ёрдамида керакли жойга автобус, метро ёки йўналишли такси билан қандай боришни билиш мумкин.

Жамоат транспорти ҳақидаги маълумотлар ҳам мобил иловада, ҳам компьютер талқинида акс эттирилади. Харитада автобус бекатлари, улар орқали ўтувчи йўналишлар ҳамда келиш вақти ва транспорт алмаштириш жойлари қайд этилади.

Хабарда келтирилишича, Tashtrans.uz сайти маъмурияти «Яндекс»га янги хизматни жорий этишда ахборот кўмагини кўрсатди.

Аввалроқ «Яндекс» Ўзбекистон учун бир нечта оммавий илова ва хизматларни маҳаллийлаштирган эди. Жумладан, январда — «Яндекс Тирбандликлар», мартда Тошкентда «Яндекс Метро» ва Ўзбекистон учун қидирув, 2018 йилда — «Яндекс Маҳалла», «Яндекс Мусиқа» хизматлари ва ёғингарчиликлар харитаси, шунингдек «Яндекс Навигатор» иловаси ишга туширилди. Ўтган йилнинг апрелида ишга туширилган «Яндекс Такси» хизмати кенг оммалашган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда «Яндекс» вакиллари билан учрашув: нималар муҳокама этилди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.