Яндекс.Маркет ўн йилдаги энг оммабоп смартфонларни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1425
  •  26.10.2020 17:04

Яндекс.Маркет ўн йилдаги энг оммабоп смартфонларни эълон қилди

Ўзининг 20 йиллиги шарафига Яндекс.Маркет сервиси тадқиқот ўтказди. Унинг натижаларидан келиб чиқиб, 2010–2020 йилларда Россияда энг оммалашган смартфонлар рўйхатини тақдим этди.

ЎҚИНГ: 2019 йили Россияда энг оммалашган ўнта смартфон

Унга кўр, 2010 йили россияликлар Nokia 5530 XpressMusic смартфонига энг кўп қизиқишган, бўлса, кейинги йилиёқ фин брендининг нуфузи пасая бошлаган. 2011 йили Samsung компанияси Galaxy S II флагмани билан етакчиликни қўлга олган бўлса, 2012 йилда Galaxy S III модели орқали россияликларнинг кўнглидан жой ола билган.

Лидерликни ундан Apple тортиб олган: 2013 ва 2014 йилларда iPhone 5s модели кетма-кет икки марта россияликларнинг энг севимли смартфони бўлиб турган. Кейинги йил у етакчиликни ўз издоши – iPhone 6s қурилмасига топширган.

2016 йилдан Хитой брендларининг даври келган, аниқроғи – «Хитойча Apple»нинг! Россияда кетма-кет икки йил давомида Xiaomi Redmi 4 Prime энг оммабоп смартфон бўлиб турган. 2018 йили яна шу компаниянинг Redmi Note 5 модели етакчиликни қўлга киритган бўлса, 2019 йилга келиб у эстафетани Redmi Note 7 смартфонига топширган.

 Яндекс.Маркет маълумотларига кўра, 2020 йилда Россияда Redmi Note 8T энг оммабоп смартфон бўлиб турибди ва йилнинг якунигача унинг ўрнига бошқа бирортаси чиқиб олмаса керак.

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, 2016 йилдан россияликлар қимматбаҳо Apple ва Samsung флагманларидан кўра, Xiaomi’нинг ўз нархига муносиб смартфонларини маъқул кўра бошлашган.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (43-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!