«Яндекс.Такси» орқали вертолёт буюртма қилиш мумкин бўлади

«Яндекс.Такси» орқали вертолёт буюртма қилиш мумкин бўлади

Айни дамда ушбу имкониятни йўлга қўйиш мақсадида «Вертолёты России» компанияси, шунингдек, Москва ҳокимият органлари ва ҳаво йўлларида ҳаракатланиш учун техник хизмат кўрсатувчи «НИТА» корхонаси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ишончли манбаанинг айтишича, биринчи босқичда «МКАД» майдонидан, кейинроқ эса «Ҳиёбон ҳалқа йўли» орқали ҳам Москва вилоятининг турли чеккаларигача парвоз қилиш йўлга қўйилади. Дастур орқали вертолёт буюртма қилган йўловчига, учиш майдончасига қадар такси ҳамроҳлик қилади.

ЎҚИНГ: «Яндекс» билан суҳбат: «Ўзбекистонда улкан имкониятлар бор»

 «Яндекс.Такси» расмийлари музокаралар ўтказилаётгани тўғрисидаги фактларни инкор қилишмади. Август ойида бўлиб ўтадиган «Халқаро авиакосмик салони»да «шаҳар аэромобиллиги концепсиясини ривожлантириш йўлида» ҳамкорлик тўғрисидаги тўрт тарафлама келишув имзоланиши кутилмоқда.

 «Вертолёты России» компанияси таркибига кирувчи «ВР-Технологии» ҳодими Илья Михальченко ҳам ушбу маълумотни инкор этмади ва гап VRT500 вертолётлари ҳақида кетаётганлигини қўшиб қўйди.

Экспертларнинг айтишича, ушбу хизматга талаб катта бўлмайди, сабаби нафақат қиммат нарх омили, балки учиш майдончалари камлиги ҳам бўлиши мумкин.

Айтганча, Москва шаҳрида аллақачон бир нечта компания аэротакси хизматини таклиф қилмоқда. Мисол учун, Heliport Moscow томонидан Robinson R66 вертолётидаги бир соатлик парвоз учун 46 минг рубл нарҳ белгиланган.

ЎҚИНГ: Yandex махсус Ўзбекистон учун қидирувни йўлга қўйди