«Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этилди – Zoom’нинг энди кераги йўқ!

  •   DiMaX
  •  659
  •  16.06.2020 12:06

«Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этилди – Zoom’нинг энди кераги йўқ!

Жорий йилнинг апрелида «Яндекс» компанияси «Яндекс.Мессенжер» хабар алмашиш сервисини ишга туширган эди. Энди эса у видеоқўнғироқлар учун «Яндекс.Телемост» сервисини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex.Plus йўлга қўйилди

«Яндекс.Телемост» сервисининг функционали Zoom платформасини эслатади, лекин ундан фарқи – бунда смартфон ё планшетга, компьютер ёки ноутбукка алоҳида иловани ўрнатиш талаб этилмайди. Сервисга шунчаки «Яндекс.Браузере» ёки Chrome, шунингдек «Яндекс.Диск» ёхуд «Яндекс.Почта» иловалари орқали кириш мумкин, Яндекс-аккаунтингиз бўлса бас.

Ушбу сервисда учрашув яратиш ва унинг ҳаволасини бошқаларга исталган усулда жўнатиш мумкин – худди Zipcall платформасидаги каби. Ундан фойдаланиш учун https://telemost.yandex.ru/ манзили орқали кирасиз, видеосуҳбат вақти ҳам чекланмаган.

Компаниянинг таъкидлашича, «Телемост» мунтазам тарзда Yandex’нинг бошқа маҳсулотлари билан ҳам интеграцияланиб боради. Шунингдек, яқин орада бошқа браузерларда ҳам ишлайдиган бўлади.

ЎҚИНГ: «Яндекс» шаҳарларнинг карантиндан қандай чиқаётганини кўрсатмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.