Yandex махсус Ўзбекистон учун қидирувни йўлга қўйди

  •   DiMaX
  •  880
  •  30.03.2019 08:56

Yandex махсус Ўзбекистон учун қидирувни йўлга қўйди

Кеча – 2019 йилнинг 29 март санасида Yandex айнан Ўзбекистон учун ишлаб чиқилган қидирув тизимини йўлга қўйди. Энди мамлакат аҳолиси маълумот, видео ва расмларни ҳам бутун интернет, ҳам фақатгина Tas-IX тармоғи бўйича излаши мумкин, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишга туширилди

Қидирув жавобларида, Yandex бир талай омилларни инобатга олади: сўров бўйича ҳужжатнинг таркибан тўғри келиши, манбанинг сифати, саҳифаларнинг юкланиш тезлиги, фойдаланувчиларнинг шахсий афзалликларини ва ҳоказо. Ўзбекистонда Tas-IX ҳудудига уланган сайтлар жуда машҳур: улар тез юкланади ва трафикни тежашга имкон беради. Шунинг учун Yandex Ўзбекистон аҳолиси учун фақатгина Tas-IX сайтлари бўйича қидирувни яратди. Бутун интернет бўйича қидирув натижаларида эса, ушбу сайтларни махсус белгилар билан белгилашни бошлади. Умумий ҳисобда Yandex икки ярим мингдан ортиқ Tas-IX сайтларини билади, уларни белгиланиб туришига махсус ишлаб чиқарилган алгоритм жавоб беради.

Маҳаллий қидирувни яратиш учун маълумотлар ва аудитория талабини билиш керак бўлади. Ўзбекистонда ташкилотлар қидируви айниқса машҳур. Шунинг учун Yandex қидирувга ўн минг маҳаллий компаниялар ҳақида маълумот жойлади. Масалан, «яқин орадаги қаҳвахона»ни қидириб, уларга берилган баҳо, фикрлар билан харитадаги жойлашуви ва иш вақтини кўриш мумкин. Ёки Yandex’дан «қаерга боришни» сўраш мумкин ва ушбу мавзу бўйича Ўзбекистон фойдаланувчилари орасидаги машҳур материалларни кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: «Яндекс» Ўзбекистонда ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

Одамлар қидирувни тезда кирита олишлари учун, уларга қидирув ёрдамлари таклиф этилади. Yandex Ўзбекистон аҳолисига мос келадиган, катта ёрдамлар базасини тузди. Шундай қилиб, «об-ҳаво» сўрови бўйича, жавобини тўғридан-тўғри ёрдамларда кўриш мумкин.

Қидирувдан ташқари, Yandex ўзбекистонликларга бутун хизматлар тўпламини таклиф этади. Yandex.uz порталида Yandex.Хабарлар, Yandex.Почта, Yandex.об-ҳаво, Yandex.Мусиқа, файллар сақлаш учун Yandex.Диск хизмати, ўнлаб тиллардан машина таржимаси, Тошкент ва мамлакат катта шаҳарларининг батафсил хариталари мавжуд. Мамлакат бўйича ҳаракатланишда автосевувчилар Yandex.Навигатор мобил иловасидан фойдаланишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Яндекс.Метро» иловаси Тошкент шаҳрида ишга туширилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!