Янги 360 N7 Pro: 360 Mobiles ўзининг премиум-смартфонини намойиш қилди

  •   Saroy
  •  994
  •  22.08.2018 14:03

Янги 360 N7 Pro: 360 Mobiles ўзининг премиум-смартфонини намойиш қилди

360 Mobiles компанияси ўзининг арзон 360 N7 Lite’идан ташқари, яна 360 N7 Pro премиум-смартфонини ҳам намойиш қилди. У тўртта камерага эга.

360 N7 Pro корпусининг қалинлиги 7,7 мм. Аппарат  металл ром ва 5,99 дюймли кенг форматли Full HD+ экрани билан таъминланган. Экран олд панелнинг  86 фоизини эгаллаган. Смартфон олдидан ҳам, орқадан ҳам тобланган шиша билан ҳимояланган. Асосий қўш камера F/1,8 дифрагмали 12 ва 2 Мп бўлган тасвир датчикларига, иккиталик олд камера ҳам 16 ва 2 Мп модулига эга. Барча тўрт камера ҳам сунъий интеллект билан биргаликда ишлайди.

ЎҚИНГ:Samsung "Galaxy F" смартфон туркумини жорий қилади

360 N7 Pro Qualcomm Snapdragon 710 процессори билан таъминланган. Тезкор хотираси 6 гигабайт, ички хотираси эса  64 ёки 128 гигабайт. Аппаратда  4000 мАч сиғимига эга батарея мавжуд, унинг тезкор қувват бериш технологияси ҳам бор. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, 20 дақиқада  аккумулятор 30 фоизга қувват олади. Тўлиқ қувват олиш учун эса 100 дақиқа керак бўлади.

ЎҚИНГ:Xiaomi Pocophone F1 тақдимотидан аввал савдога қўйилди – «жонли» суратлар, тўлиқ хусусиятлари ва нархи билан танишинг!

360 N7 Pro смартфони асосий версияда 290 доллар туради. Қиммат варианти учун эса  335 доллар сўралмоқда. Янги қурилманинг илк партияси интернетда эртадан бошлаб пайдо бўлади. Хитой бозорида аппарат 28 августдан сотила бошлайди. Жаҳон бозорига чиқиш санаси эса ҳозирча номаълум. 360 N7 Pro’га рақобатчи сифатида Xiaomi Mi 8 SE айтилмоқда.

ЎҚИНГ:Барча Nokia смартфонлари эгалари учун ажойиб сюрприз бор!