Янги акция: 14 мартгача «Хушомад қилинг!» ва iPhone 11 ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  705
  •  10.03.2021 09:56

Янги акция: 14 мартгача «Хушомад қилинг!» ва iPhone 11 ютиб олинг!

Аввалроқ Mobiuz уяли алоқа оператори куни кеча бирданига иккита акция жорий этиб, 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширган эди. Яқинда эса у учта тариф режаси абонентлари учун «Plyusda bo‘ling!» акциясини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди (Speedtest рейтинги)

Ушбу компания энди Instagram фойдаланувчилари учун «Xushomad qiling!» танловини бошлади. Танлов мазкур тармоқдаги mobiuz.uzbekistan (https://instagram.com/mobiuz.uzbekistan) расмий аккаунтида, 2021 йил 14 мартга қадар бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш учун:

  • uzbekistan аккаунтига обуна бўлинг;
  • танлов постига Like (юракча) қўйинг;
  • пост изоҳларида izohlarida хотин-қизларнинг битта аккаунтини тэг билан белгиланг ва унга ёқимли сўзлар (хушомад) ёзинг.

Ғолиб 2021 йилнинг 16 март куни, тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Ютуққа битта iPhone 11 смартфони қўйилган.

«Xushomad qiling!» танловининг барча шартлари билан батафсил танишиш учун Mobiuz сайтидаги тегишли саҳифага ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 2020 йили дунёда энг кўп сотилган ўнта смартфон (Omdia рейтинги)