Янги Android N қандай кўринишда бўлади: гап-сўзлар ва суратлар

Янги Android N қандай кўринишда бўлади: гап-сўзлар ва суратлар

Янги талқиндаги Android N операцион системаси тақдимоти 2016 йилнинг 18-20 май кунлари бўлиб ўтадиган Google I/O 2016 маросимида ташкиллаштирилишига қарамасдан, интернетда келгусидаги ўзгаришлар тўғрисида айрим маълумотлар пайдо бўлиб улгурди. Ахборотларнинг тарқалишига биринчи навбатда Google`нинг ўзи ва компания томонидан эълон қилинган Google Maps ҳақидаги видео сабаб бўлди. Видеороликда Nexus 6P смартфони тасвирланган бўлиб, унда алоҳида иловалар менюси мавжуд эмас:

Эҳтимол компания чиндан ҳам менюдан воз кечмоқчидир. Зеро кўпчилик ишлаб чиқарувчилар, аввал Хитой компаниялари унинг ўрнига ўзининг дастурий қопламаси (интерфейси)ни ўрнатган (масалан, Xiaomi смартфонларида iPhone`лар каби “меню” тугмачаси мавжуд эмас). Эҳтимол Lenovo`да бўлганидек мазкур режимлар ўрнини алмаштириш имкони бўлар. Бироқ бу шунчаки ОСнинг систематик тасвири бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Яна бир қўшимча маълумотни Android Police манбаси эълон қилди. Унинг хабарига кўра, журналистлар янги Android N операцияон системасини кўришган, бироқ уларга скриншотларни чоп этиш тақиқланган. Шу боис манбанинг ўзи тахминий суратларни ишлаб чиқди. Чапда Android 6.0 Marshmallow, ўнгда — Android N. Кўриниб турибдики, огоҳлантиришлар панели бир-биридан фарқ қилади. У аниқроқ, ихчамроқ:

Тезкор созламалар менюси ҳам ўзгарган, энг пастки қисмдаги “дарпардача” MIUI дастурий қопламасидек варақланувчи икки қисмдан ташкил топган: