Янги авлод энг арзон Nokia смартфони: видеоси ва хусусиятларини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1306
  •  16.03.2020 14:08

Янги авлод энг арзон Nokia смартфони: видеоси ва хусусиятларини кўрамиз!

HMD Global компаниясининг бултурги энг арзон смартфони – Nokia C1 модели декабрда намойиш этилган. 3G тармоғида ишловчи мазкур қурилма атиги 59 долларга баҳоланган бўлиб, унинг давомчиси 4G стандартига эга.

ЎҚИНГ: Атиги 59 долларлик моделнинг давомчиси – Nokia’нинг ўта арзон 4G-смартфони тайёр!

Компания шу йилнинг 19 март куни Лондон шаҳридаги тақдимотида флагман моделлари билан бирга, янги авлод энг арзон смартфони – Nokia C2 моделини ҳам намойиш этади. Nokia бренди аллақачон ушбу арзон гаджетининг реклама ролигини эълон қилди:

Nokia C2 русумли мазкур девайс сиғимдор аккумуляторга ва Android 9 Pie (Go Edition) операцион тизимига эга.

ЎҚИНГ: Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!

Қуйида Nokia C2 смартфонининг техник хусусиятлари билан танишамиз:

Дисплей: IPS, 5,7", 18:9

Процессор: 4 ядроли UNISOC (1,4 ГГц)

Тезкор хотира: 1 ГБ

Ички хотира: 16 ГБ, яна 64 ГБгача microSD қўйиш мумкин

Аккумулятор: 2800 мА/соатлик

Бош камера: 5 Мп (f/2.2)

Олд камера: 5 Мп

Операцион тизим: Android 9 Pie Go Edition

Алоқа: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS

Портлари: micro-USB, 3,5 мм.лик аудиотирқиш

Қўшимча: FM-радио, Google Assistant тугмачаси

Ўлчамлари: 154,8х75,59х8,85 мм

Вазни: 161 грамм

Компания Nokia C2 нархини 19 март куни Лондондаги тақдимот маросимида маълум қилади. Ўша тадбирда яна дунёдаги илк тугмачали Android-телефон – Nokia 400 моделини ҳам кўрамиз.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.