Янги авлод симсиз интернети қайси ном билан аталади

  •   Saroy
  •  881
  •  04.10.2018 12:35

Янги авлод симсиз интернети қайси ном билан аталади

Аслида  Wi-Fi тармоғининг ҳаммаси ҳам бир хил эмас ва қурилмангиз симсиз тармоқнинг айнан қайси авлодидан фойдаланишини  ҳам тушиниб олиш мушкул масала. Масалан, 802.11n 802.11ac’дан илгарилаб кетганини биласизми? Хабардор бўлмаганлар учун  Wi-Fi Alliance ташкилоти вазиятни сезиларли даражада соддалаштиришни мўлжалламоқда. Бунинг учун кейинги WiFi — 802.11ax версиясига оддий ва тушинарли  «WiFi 6» номини бермоқчи.

Янгича ёндошув ишлаб чиқарувчиларга, операторларга ва фойдаланувчиларга бозорга мослашиши ва қурилмаларидаги Wi-Fi’нинг тарли имкониятларини дарҳол билиб олишига ёрдам бериш учун ишлаб чиқилди. Компанияларга маҳсулотини реклама қилиш соддалашади, истеъмолчилар эса  гаджети қай даражада эскирганини ва алмаштириш вақти қачон келишини тушуниб етади.

ЎҚИНГ:Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш

Келгуси авлод тармоғи учун ном қўйишдан ташқари, бугун 802.11n тармоғи учун «WiFi 4»,  802.11ac учун «WiFi 5» номи тақдим этилди. Гарчи, ушбу терминология  расмий регулятор томонидан расман қўлланилмасада. Wi-Fi Alliance янги тизим Wi-Fi экотизими томонидан илиқ қарши олинишидан  умид қилмоқда. Зеро бу анчайин оддий, демак зўр, ҳеч бўлмаганда ҳозирча.

ЎҚИНГ:Бепул Wi-Fi нимаси билан хавфли?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!