Янги айфонларга талаб катта – қўшимча куч керак бўляпти

  •   DiMaX
  •  738
  •  18.11.2020 16:49

Янги айфонларга талаб катта – қўшимча куч керак бўляпти

Инқирозга қарамасдан, янги флагман – iPhone 12 туркумининг савдоси яхши кетяпти. Ҳатто айрим мамлакатларда айфонлар тақчиллиги юзага келган, Appleни эҳтиёт қисмлари билан таъминловчи компанияларга иш кўпайгандан-кўпайган, деб ёзмоқда Xabar.uz.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг нурланиш даражаси эълон қилинди – кутилмаган биттаси энг хавфлиси экан!

Соҳа манбаларига кўра, iPhone таъминотчилари айрим бозорлардаги чекланган захиралар муаммосини ҳал этиш устида бош қотиришмоқда. Негаки, айрим минтақаларга олдиндан буюртма қилинган смартфонлар 2-3, баъзида 3-4 ҳафта кеч етиб боряпти. Бунинг сабаби – маҳаллий операторлар томонидан буюртмаларнинг катталиги.

Айфонни йиғишда иштирокчи-шерик компаниялар – Foxconn ва Pegatron, шунингдек, Genius Electronic Optical (GEO) камераси модулларини етказиб берувчиси қўшимча иш соатлари жорий этиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги ишчилар ёлламоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?