Янги Dimensity чипига эга бўлган смартфон AnTuTu'да бир миллиондан ошиқ баллни қўлга киритди

Янги Dimensity чипига эга бўлган смартфон AnTuTu'да бир миллиондан ошиқ баллни қўлга киритди

MediaTek дунёдаги биринчи тўрт нанометрлик жараёни асосида яратилган чипсет ҳақида реклама тайёрлади. Бироқ реклама ролигида чип тўрт нанометрлик жараён асосида яратилганлиги айтилган холос. 

Миш-мишларга кўра, бир нечта смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ушбу чипни сотиб олишга киришганлар. Улар орасида vivo компанияси ҳам бор. Ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган смартфон AnTuTu'да 1,002,220 баллни қўлга киритган бўлиши мумкин. 

vivo V2184 моделдаги смартфон MT6983 номли чип билан жиҳозланган. Миш-мишларда ушбу чип Dimensity 2000, смартфон эса vivo X сериясига тегишли эканлиги айтилмоқда. Ice Universe ҳамда Digital Chat Station смартфон 1,002,220 бални қўлга киритгани ҳақида хабар бермоқда. AnTuTu эса расман ушбу балл рост эканлигини тасдиқлагани йўқ. 

Маълумот учун, ҳозирда энг кучли Android смартфонларидан бири бўлган Xiaomi Black Shark 4S Pro қурилмаси AnTuTu'да 875 902 балл тўплаган эди. Фақатгина Apple'нинг M1 чипига эга бўлган iPad Pro планшети AnTuTu'да бир миллиондан ортиқ баллни қўлга кирита олган. 

Видео роликда фақатгина чипнинг юқори унумдорликка эгалиги ҳамда у смартфон энергия самарадорлигини таъминлаши айтилган холос. 

DCS маълумотларига кўра, Dimensity 2000 чипи 3.0 гигагертсли Cortex-X2 ядроси, учта Cortex-A710 ядроси ва тўртта A510 ядросига эга бўлади. Exynos 2200 ҳамда Snapdragon 898 чиплари ҳам 3.0 гигагертсли X2 ядросига эга бўлади. Бу учала чипнинг CPU унумдорлигини тенг бўлишини ифодалайди.

Бироқ уларнинг график процессорлари турлича бўлади, яъни Dimensity чипи Mali-G710 MC10, Snapdragon чипи янги Adreno 730, Exynos эса AMD RDNA 2 график процессори билан ишлайди. 

ЎҚИНГ: Samsung янги авлод оператив хотирасини тақдим этди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!