Янги Galaxy A’нинг «уч кўзли» камераси Galaxy S10+’никидан ҳам зўр!

  •   DiMaX
  •  2497
  •  14.08.2018 10:56

Янги Galaxy A’нинг «уч кўзли» камераси Galaxy S10+’никидан ҳам зўр!

Samsung компаниясининг Galaxy S10+ флагмани уч модулли асосий камерага эга бўлиши аллақачондан маълум. Ушбу сенсорлар 12, 13 ва 16 мегапикселли бўлиши ҳам турли манбаларда хабар қилинган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 нақ уч хил модификацияда чиқади, улардан бири Huawei P20 Pro’ни «ер тишлатади»!

Жорий йилнинг июль ойида чиққан маълумотларга кўра, Samsung’нинг Galaxy A туркумидаги навбатдаги смартфони ҳам уч модулли асосий камерага, шунингдек экранга интеграция қилинган бармоқ изи сканерига эга бўлади.

Энди эса Жанубий Корея нашрлари Samsung Galaxy A туркумидаги янги моделнинг камераси хусусида яна бир хабар тарқатмоқда. Унга кўра, ўрта нарх тоифасига мансуб ушбу қурилманинг бош камерасидаги асосий датчик нақ 32 мегапикселли, қўшимча сенсорлар эса 8 ва 5 мегапикселли бўлар экан. Яъни, у ҳатто энг илғор Galaxy S10 Plus флагмани камерасидан ҳам кучли бўлаётир!

Мазкур маълумот Samsung’га камера датчикларини етказиб берувчи ҳамкоридан чиққан. Яна унинг таъкидлашича, нафақат энг юқори хусусиятларга эга Galaxy S10+ модели, балки стандарт Samsung Galaxy S10 ҳам уч модулли бош камерага эга бўлади.

Samsung ўзининг Galaxy A туркумидаги янги моделини жорий йилнинг декабрида ёки келаси йилнинг январида тақдим этмоқчи. Бу дегани – уч модулли камера борасида ҳам, сканерли экран бўйича ҳам жанубий кореяликларнинг илк смартфони Galaxy S10 флагмани эмас, балки ўрта нархли моделлардан бири бўлади.

ЎҚИНГ: Уч хил талқиндаги Galaxy S10’нинг асосий хусусиятлари ошкор бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!