Янги ҳамёнбоп смартфон – Galaxy A11 сотувга чиқди, нархи билан танишамиз

  •   DiMaX
  •  4326
  •  19.05.2020 08:48

Янги ҳамёнбоп смартфон – Galaxy A11 сотувга чиқди, нархи билан танишамиз

Ўтган ҳафтада Samsung компанияси ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A11 смартфонини намойиш қилган. Бу – уч модулли бош камера ва экран тирқишидаги олд камерага эга модел бўлиб, ўшанда унинг нархини айтишмаган эди.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди

Samsung энди мазкур моделини биринчи бўлиб Таиландда расман сотувга чиқарди. Унинг тезкор хотираси 3, доимийси эса 32 гигабайтлик варианти учун 163 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy A11 смартфонининг яна бир варианти 2 гигабайтлик тезкор хотирага эга; ҳар иккала ҳолатда ҳам доимий хотира ҳажми 32 гигабайтга тенг. Шунингдек, унда 512 гигабайтгача ҳажмли MicroSD хотира картаси учун слот мавжуд.

Мазкур қурилманинг Европа бозорига қачон тақдим этилишини Samsung ҳозирча айтмаган. Лекин кузатувчилар Galaxy A11 шу ойнинг охиригача кўплаб мамлакатларда сотила бошлашини тахмин қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A21s тақдим этилди – Android 10 тизимли автономлик монстри!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!