Янги ҳамёнбоп тариф режаларини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  3165
  •  13.04.2021 16:33

Янги ҳамёнбоп тариф режаларини қарши олинг!

Аввалроқ Mobiuz уяли алоқа оператори бирданига иккита акция жорий этиб, 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширган эди. Яқинда эса у учта тариф режаси абонентлари учун «Plyusda bo‘ling!» акциясини эълон қилган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Mobiuz абонентлари ва унга уланмоқчи бўлганлар учун иккита хушхабар бор

Маълумотлар шуни кўрсатадики, жуда кўп сонли абонентлар мобил алоқага ойига 40 минг сўмгача сарфлашга тайёр, дейилади компания хабарида. Шундай экан, бундай талабга мос келадиган маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Бу сегментга кирадиган абонентларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, Mobiuz мобил алоқа оператори мослашувчан шартларга эга иккита – «Mobi 25» ва «Mobi 30+» тариф режаларини ишга туширди. Хусусан, «Mobi 25» бўйича 3 500 МБ, Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 750 дақиқа ва 750 та SMS-хабар киради. «Mobi 30+» абонент тўлови доирасида 5 000 МБ, 1 000 дақиқа ва хабарни ўз ичига олган.

Авваллари абонентлар ойлик тўловларни тежаш мақсадида ойнинг охирида тариф режаларини ўзгартиришлари керак эди. «Mobi 25» ва «Mobi 30+»га исталган вақтда уланиш ёки ўтишлари мумкин. Тарифларнинг абонент тўлови уланган ёки тарифга ўтган кунида тўлиқ олинади, барча тўпламлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилади.

Mobiuz янги маҳсулотлари мосланувчан – уларда кунлик абонент тўловга ўтиш имконияти бор. Масалан, абонент 22 апрель куни «Mobi 25» тарифига уланди ва тариф бўйича ойлик тўловни амалга оширди. Кейинги ойлик тўлов 22 майда амалга оширилиши керак. Аммо агар ўша куни абонент балансида 25 минг сўмдан кам маблағ бўлса, абонент рақами бандланмайди. Тариф автоматик равишда кунлик ечиб олиш тартибига ўтади.

«Mobi 25» тарифи билан ушбу ҳавола, «Mobi 30+» тариф режаси билан эса мана бу ҳавола орқали оператор сайтида батафсил танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Оператор бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайтирди!

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!