«Янги интернет» пайдо бўлмоқда: ҳозирча 30 миллион доллар жалб қилинди

  •   Saroy
  •  1287
  •  15.09.2018 12:04

«Янги интернет» пайдо бўлмоқда: ҳозирча 30 миллион доллар жалб қилинди

DADI деб номланган стартап (демократик интернет учун номарказлашган архитектура) “янги интернет” яратиш учун ҳозиргача қарийб  30 миллион доллар жалб қилишга улгурди. Унда уйдаги шахсий компьютер булутли ҳисоблаш учун тармоқнинг бир қисмига айланади ва жараёнда оз бўлса ҳам даромад келтириши мумкин.

DADI фойдаланувчиларга контент яратиш, сақлаш ва тақдим этиш имконини берувчи  номарказлаштирилган тармоқ яратишдан умид қилмоқда, яъни ахборот олишга тенг ҳуқуқлилик тамойили асосида, (интернет илк бор яратилганда ҳам асосий мақсад шу эди, аслида).

ЎҚИНГ:Ўзбекистонлик стартаплар бир миллион долларлик инвестиция жалб этиш имкониятига эга бўлдилар!

DADI асосий эътиборни барчани бир нечта йирик компанияларга қарашли маълумотларни қайта ишлайдиган марказларга қарам бўлиши ўрнига,  ҳамма учун бир хил даражада бўлган   тармоқда ҳамкорлик қилишга қаратмоқда.

Тармоқ кучли ҳисоблаш манбаларига эга бўлиш учун блокчейндан фойдаланади, кейин унинг имконияти асосида булутли вазифаларни тақсимлайди. Табиийки, тизим айрим фойдаланувчиларга махсус DADI хостинги учун аталган буғун яратишга ҳам имкон беради.

Ушбу ноёб ёндошув булутга уланган исталган қурилмага ҳисоблаш вазифаларни  қўллаб қувватловчи буғун бўлиб хизмат қилади. DADI жамоаси энг ишончли буғунлар сифатида ақлли колонкалар ва Wi-Fi-лампалар каби маиший техникалардан фойдаланиш имкониятлари устида иш олиб бормоқда.

ЎҚИНГ:KOICA Ўзбекистондаги стартапларни қўллаб-қувватламоқчи

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!