Янги iPad Pro: аудиотирқиш ва «Home»сиз, лекин ажойиб технологияга эга!

  •   DiMaX
  •  559
  •  30.07.2018 11:29

Янги iPad Pro: аудиотирқиш ва «Home»сиз, лекин ажойиб технологияга эга!

Купертинолик гигант жорий йилнинг сентябрида бир қатор янги девайслари қатори, анги авлод iPad Pro планшетини ҳам расман намойиш этади. Манбаларнинг хабар беришича, улар 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқишидан маҳрум қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Apple'нинг кузда кутилаётган барча девайслари билан танишинг

Хабарларга кўра, янги авлод планшетлар экранининг ўлчами ўзгармаган ҳолда, ўзи ихчамлашади – уларнинг дисплей атрофидаги ромлари энсизроқ, корпуси ҳам юпқароқ қилинмоқда. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, диагоналига 10,5 дюймга тенг бўлган iPad Pro корпусининг ўлчамлари олдинги авлод қурилмаларда 250,6х174,1х6,1 миллиметрга тенг бўлган, янгиларида эса у 247,5х178,7х6 миллиметрни ташкил этади. Дисплейи 12,9 дюймлик iPad Pro корпуси эса 305,7х220,6х6,9 миллиметрдан 280х215х6,4 миллиметргача ихчамлаштирилган.

Шунингдек, янги планшетларнинг ўзига хос технологияга эга бўлиши ҳақидаги олдинги маълумотлар ҳам ўз тасдиғини топаётир. Яъни, улар «Home» тегмачаси ўрнига, фойдаланувчининг юзини таниш орқали қурилмани блокдан чиқарувчи Face ID тизими билан таъминланади. Лекин бу функция фақат планшетни портрет ҳолатида – планшетни тиккасига ушлаганда ишлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳатто Apple’ни ҳам доғда қолдирди: 3D-сканерли илк планшетнинг «жонли» расмлари, хусусиятлари ва нархлари!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!