Янги iPhone’да бўлмайдиган бешта фойдали нарса

  •   Saroy
  •  1022
  •  13.09.2018 10:04

Янги iPhone’да бўлмайдиган бешта фойдали нарса

Янги  iPhone намойиш қилинди. Янгилик  атрофида гап-сўзлар аллақачон авжига чиққан. Янги қурилманинг имкониятлари, бошқа смартфонлардан устунликлари, юқори технологик ёндашувлар, инновацион ечимлар ҳақида батафсил ёзилмоқда. Энди эса, iPhone 9 (Xc? Xr?! Xs?!) да қандай фойдали нарсалар бўлмаслиги ҳақида икки оғиз сўз:

Хотира карта: аввал ҳам бўлмаган, кейин ҳам  бўлмайди

Купертиналиклар мухлисларнинг  iPhone’да хотира картаси учун слот жорий қилиш ҳақидаги талабини ҳар доим рад этиб келган. microSD уяси “олмали” смартфонларнинг бирорта ҳам авлодида бўлмаган ва келгусида ҳам бўлмаса керак.

Хўш нима учун Тим Кук ва Ко атай  фойдаланиш хотирасини чекламоқда?

Албатта, бунга бизнес сабаб. Нега энди даромадни аллақандай флеш-карта ишлаб чиқарувчи компаниялар билан (жумладан, Kingston ва SanDisk билан) бўлишиш керак экан? Турли хотира сиғимидаги моделларни турлича нархда сотган фойдали эмасми. Масалан,  64 ГБ сиғимидаги iPhone X бир нарх бўлса, 256 ГБ’лиси бошқача, янаям қимматроқ  нархда.

ЎҚИНГ:Энг илғор процессор ва кучли камерага эга iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max тақдим этилди (+видео)

iPhone’нинг хотира картаси фақат шундай бўлади

Ҳар 192 ортиқча ГБ учун Apple фойдаланувчилардан 200 долларча қўшимча пул олмоқда, шундай экан... Шу билан бирга, шундай сиғимдаги оддийгина microSD-флешка  камида икки баробар арзон туради.

Яна бир сабаб ҳам бор. Apple смартфонлари ёпиқ тизим ҳисобланади. Унга компаниянинг обрўсини тушириб юбориши мумкин бўлган ва қурилманинг ишлаш сифатини ёмонлаштирадиган  бегона ечимлар керак эмас.

MicroSD-флешка ҳар доим ишдан чиқади ёки  йўқолиб қолади.  Бу эса,  фойдаланувчиларнинг Apple “булути”да эмас, балки картада сақланаётган минглаб фотасуратлари ва видеоларини йўқотиш хавфини туғдиради.

Қолаверса,  microSD картаси Apple  компанияси ўрнатган флеш-картасига қараганда маълумотни секин ўқийди ва ёзади.  Бу айрим дастурлар ва операцион тизимларнинг ишлаш тезлигига салбий таъсир кўрсатади. Apple’га шу керакми? Албатта йўқ, шундай экан янги iPhone’да флешка учун слот қўйилмайди.

Симсиз зарядка

iPhone 8 чиқишиданоқ ишлаб чиқарувчилар янги девайс бундан буён симсиз зарядка билан қўллаб қуватланади, деб эълон қилганди. Ҳеч қандай инновация йўқ, Android эгалари кўп йиллар давомида ушбу функцияни ўз смартфонларида ишлатиб келишди. Масалан,  LG’нинг  Nexus 4 моделини олиб қарайлик, у узоқ 2012 йилда симсиз зарядкани ишлатган эди.

Аммо  Apple ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ечими унчалик идеал даражада чиқмади. Қандай ўйламайлик, ҳатто симсиз зарядкаларда ҳам сим бор: смартфон қўйиладиган платформа розеткага уланади.

ЎҚИНГ:iPhone Xs: 2018 йилда чиқадиган уччала моделнинг ҳам нархи маълум бўлди

Фойдаланувчилар эса анча йиллардан буён  Apple’дан  бу соҳада бурилиш ясашни кутмоқда. Қолаверса, компания таъминотчилари узоқдан ҳаракат қиладиган симсиз зарядка технологияси бўлмиш, Energous’га фаол сармоя жалб қилмоқда.

WattUp тизими бир вақтнинг ўзида асосий станцияга яқин турган кўплаб қурилмаларни қувватлантириши мумкин. Шунга қарамай, янги iPhone’да бундай зарядкани кутиш маънисиз бўлади. Мазкур технология ҳали хом, ундан ҳозир ҳеч ким фойдаланаётгани йўқ ва ҳозир тажриба тариқасида қўлланилмоқда, халос.

Home  тугмаси энди бўлмайди

12 сентябрда Apple бир йўла учта  ромсиз дисплейни намойиш этиши мумкин.

Бир томондан олиб қараганда,  бу яхши янгилик — экран худди iPhone X’дагидек  олд панелнинг катта қисмини эгаллайди.  Шу сабабли унда анча кўп маълумот сиғади. Бошқа томондан олиб қараганда, янги қурилмадан бармоқ излари сканери билан бирга  Home тугмачаси бутунлай олиб ташланади.

ЎҚИНГ:Энг оммалашган iPhone’лар эълон қилинди. iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

Гарчи технология одатий бўлса-да,  Apple  Home’ни янги моделдан ечиб олишади.  Touch ID  ўрнига— Face ID юзни таниш тизими бўлади, у айрим ҳолатларни ҳисобга олмаганда, умуман, ўз фазифасини яхши бажараяпти.

Телефонни оддий  PIN-код билан ҳимоялаш ҳеч қаёққа ғойиб бўлгани йўқ. Аммо, Home тугмачасидан ажралишни истамаган  фойдаланувчилар янги қурилмани харид қилиш чоғида танлаш имкониятидан тўлиқ маҳрум бўлади. Аввалдан содиқ  фойдаланувчиларнинг аксариятига бундай муқобилнинг йўқлиги ёқмаслиги мумкин. Лекин, илож қанча, барчасини унитинг,  флагман моделларининг олд панелидаги  ўша ягона тугмача энди қайтмайди.

Учта объектив кўплик қилади

Тақдимот арафасида шундай гап-сўз тарқалганди, айфонларнинг биттаси орқа қисмида учта  камера билан чиқиши мумкин, деб, худди  Huawei P20 Pro флагманидаги каби.

Бундай бўлмайди. Янги авлод iPhone’нинг барча протатиплари аллақачон интернет орқали нуфузли манбалар томонидан бир неча бор намойиш этилган. Катта моделларда иккита асосий камера бўлади, кичикларида эса биттагина.

ЎҚИНГ:iPhone энди қўлсиз бошқарилади: eBay’дан янги ихтиро

Ҳа, учталик камера қисман маркетинг юриш бўлиши мумкин. Чунки, барча компаниялар каби Apple ҳам ўз товарларига харидорларни кўпроқ жалб қилишни истайди. Одамлар ўйлаши мумкин, камераси қанча кўп бўлса, смартфон  шунча сифатли расмга олади, деб. Аслида, ҳар доим ҳам ундай эмас (худди мегапикселнинг сонига ўхшаб).

Apple бундай реклама тузоқларини тез-тез ишга солиб туради. Эсланг:  Олмачилар  iPhone Plus’ни иккиталик сенсор билан жиҳозлай бошлагандан кейин, ушбу янгиликни кўплаб рақобатчилар ҳам қўллай бошлаганди (Samsung, LG, Huawei). Бу шуни тасдиқлайдики, компания ўз смартфонларига учталик объектив ўрнатишга  шошилмайди.

Яскича янги дизайн

Эълон қилинган суратга қараганда, янги смартфон дизайни ўтган йилги iPhone X модели билан таққослаганда, амалда бир хил бўлади

Ягона фарқи корпуснинг рангида бўлиши мумкин: ишлаб чиқарувчи кичкина моделни мовий, қизил ва пушти рангда намойиш қилиши мумкин.

ЎҚИНГ:Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Қолган барча жиҳатларда янги телефон дизейни ўзининг аввалги моделдошлари дизайнини такрорлайди. Ҳатто инсайдерлар янги гаджетнинг суратларини эълон қилмаган тақдирда ҳам  буни англаш мушкуллик туғдирмайди. Чунки, Apple ўзининг смартфонлари қиёфасини  кўпи билан икки йилда бир бор тубдан янгилайди. Агар iPhone тартиб рақамини ўзгартирмаса ва шунчаки «s» қўшимчасини қўйса, демак ўзгаришлар асосан аппарат ва софт даражасида рўй беради. Йирик апдейт ўтган йили бўлган эди, шу боис дизайннинг тубдан янгиланишига умид қилмаса ҳам бўлади. Шунга қарамай, барибир харидорлар учун янги айфон – янги муъжиза бўлиб кўринса ажаб эмас.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!