Янги iPhone’лар интернет тезлигида эски моделларга, ҳатто бултурги Android-смартфонга ҳам енгилди! («жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  1458
  •  27.11.2018 17:49

Янги iPhone’лар интернет тезлигида эски моделларга, ҳатто бултурги Android-смартфонга ҳам енгилди! («жонли» расмлар)

Reddit фойдаланувчилари бу йил тақдим этилган айфон моделларини муҳокама этаётиб, қизиқ фактларни келтиришган. Аниқланишича, iPhone XR, iPhone XS ва XS Max моделларига анча секин ишловчи Wi-Fi модуллари ўрнатилган экан!

ЎҚИНГ: iPhone XR арзонлашади, iPhone X яна ишлаб чиқарилади!

Маълумотларни юклаш тезлиги бўйича улар нафақат эски русумлардаги iPhone’лардан, балки ҳатто Samsung’нинг бултурги флагманидан ҳам ортда қолган.

Жумладан, iPhone XR моделини iPhone 6 Plus билан таққослаш учун ҳар иккаласини Wi-Fi роутердан 6 метр узоқликда қўйиб синаб кўришган. Бунда янги модел эски айфондан маълумот қабул қилиш бўйича уч карра, маълумот узатишда эса икки карра секин ишлаган:

Мана бу эса – iPhone XS ва iPhone 8 Plus моделларининг натижалари:

Қуйидагиси – iPhone XS Max ҳамда iPhone 7 русумли смартфонларда интернет тезлиги:

Шунингдек, Samsung’нинг ўтган йилги (янги ҳам эмас!) флагмани – Galaxy S8 билан таққослаганда ҳам натижалар Apple фойдасига эмас:

Reddit фойдаланувчиларининг муҳокамада ёзишларича, iOS 12.1.1 бета-версияларида бундай муаммо йўқ ва Wi-Fi орқали уланиш тезлиги анча юқори. Уларнинг фикрича, Apple янги операцион тизим талқини билан ушбу модулни «тезлаштирган» ёки iOS 12’даги хатоликни бартараф этган.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги iPhone’ларни 2 199 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!