Янги iPhone’ларнинг нархи маълум

  •   Saroy
  •  1828
  •  27.06.2018 12:55

Янги iPhone’ларнинг нархи маълум

Чамаси, Apple ўз мухлисларини iPhone SE давомчилари билан хурсанд қиладиганга ўхшамайди, аммо сентябрь ойида бўлиб ўтадиган тақдимотда бир йўла учта смартфонни намойиш этишни режалаштирган. Morgan Stanley мутахассислари аллақачон  iPhone’нинг янги авлодлари қанча туриши ҳақида баҳс-мунозарани бошлаб юборди.

Таҳлилчиларнинг чамалашича, флагманларнинг дастлабки нархлари аввалгилари даражасида қолади. Яъни, 6.5-дюймли iPhone X Plus (якуний ном эмас) 999 АҚШ доллари туради, iPhone X меросхўри эса 799 АҚШ доллари қилиб белгиланган, яна бир модел,  6.1-дюймли IPS-дисплейли қурилма эса 699-769 доллар атрофида туриши кутилмоқда. Агар, нархлар ана  шундай тарзда тақсимланса, демак сотилган iPhone’ларнинг ўртача нархи кўрсаткичи  2 фоизлик тушиш ёки  шунча фоизга ўсиш ўртасида бўлади. Барчаси энг арзон смартфонлар линейкаси нархларига боғлиқ.  Ўз-ўзидан тушинарлики, сотувга хотира сиғими кенгайтирилган қиммат модификациясидаги смартфонлар ҳам чиқарилади. Бу воқелар ривожи яхши томонга бурилган бўлса, албатта. Аммо..?

ЎҚИНГ: iPhone X: “инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

Apple бизнеснинг  янада даромадли бўлишини таъминлаш учун бошқача тактика қўллаши ҳам мумкин – масалан, iPhone X Plus нархини 1099 АҚШ долларигача оширади. Унда iPhone X версияси 2018 йилда 999 доллар бўлади, 6.1 дюмли аппарат эса 799 долларга сотилади. Бундай нархлар фойдаланувчиларга ёқмаслиги аниқ, албатта. Бироқ, воқеалар шундай ривожланган тақдирда сотилган смартфонларнинг ўртача нархи 7.2 фоизгача ошган бўлади. 

Шуничи қизиқки, экспертлар даставвал  LCD-дисплейли iPhone’нинг дастлабки нархлари 550-650 доллар бўлади, деган фикрга боришганди. Кейинчалик KGI Securities компанияси вакили Мин-Чи Куо нарх қимматлашиб боришга мойил эканлигини айтди:

iPhone X Plus — 900-1000 доллар;
iPhone X (2018) — 800-900 доллар;
iPhone (LCD)  600-700 доллар.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари дунёнинг энг яхши смартфонини айтди

Уччала смартфон ҳам юпқа ромли экранга эга бўлади ва  юқори қисми  юзни 3D-сканерлаш учун қирқмали бўлади . Агар миш-мишларга ишонадиган бўлсак, флагманларда янгиланган  Face ID версияси ҳам бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!