Янги iPhone ечиб олинадиган камера билан таъминланишини мумкин

  •   Saroy
  •  518
  •  25.07.2018 17:44

Янги iPhone ечиб олинадиган камера билан таъминланишини мумкин

Apple iPhone ва iPad учун аппарат ва дастурий ечим устида иш олиб бормоқда. Бу ечим режа бўйича фотосурат сифатини сезиларли даражада ошириши керак.

Яқинда АҚШ маҳсулот белгилари ва патентлар бўйича муассасаси Apple’га  «камеранинг мослашувчан тизими” учун патент берди. Унда ҳаракатланадиган сенсорлар, тасвирни таҳлил қилиш ва тасвирни қайта ишлаш учун дастурий таъминот каби комбинацияли ечимлардан фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ:Смартфон камераларининг сиз билмаган 13 та функцияси

Ушбу технология суратга  олишдаги камчиликларни аниқлаш учун фокусни, аниқликни, оптик хатоларни, хроматик аберрацияни, ёритишни таҳлил қилади.

ЎҚИНГ:Яндекс Москва кўчаларига ҳайдовчисиз машиналарни чиқаради

Шу билан бирга, суратга олиш сифатини ташқи ечиладиган объектив ҳисобига ҳам ошириш мўлжалланмоқда, бироқ бундай объектларни Apple’нинг ўзи чиқариш нияти йўқ, лекин бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Шундай қилиб, ечиладиган линза ҳисобига Apple ўзининг унчалик қиммат бўлмаган смартфонини сифатли  камерофонга айлантирмоқчи.

Патент ҳужжатида ёзилишича,  агар унга янги аксессуарлар уланадиган бўлса, унинг ўзи бу ҳақда билиб олади. Apple аксессуарларни топиб олиш ёки билиб олишнинг бир нечта усулини кўриб чиқмоқда. Электроника, магнитлар ва радиосезгирлик шулар жумласидан. Қурилмага янги аксессуар уланса камера интерфейсида янги опция пайдо бўлади. Бу эса фойдаланувчига сифатли сурат олиш учун қўшимча ускуна билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш имкониятини беради.

ЎҚИНГ:Huawei P20 — Ўзбекистондаги кучли камерафон

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!