Янги жанговар ўйинни тақдимотидан ҳам аввал ўйнаб кўришга улгуринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  935
  •  17.09.2020 17:02

Янги жанговар ўйинни тақдимотидан ҳам аввал ўйнаб кўришга улгуринг! (+видео)

Sony бугун ўзининг янги авлод консоллари – PlayStation 5 ҳамда унинг PlayStation 5 Digital Edition версияси нархини ҳамда бозорга чиқиш вақтини айтди. Шу билан бирга, корпорация улар учун эксклюзив бўладиган ўйинларни ҳам санаб ўтган.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Бу орада эса оммабоп Call of Duty туркуми дастурчилари PlayStation 4 приставкалари эгалари учун хушхабар эълон қилишди. Яъни, ушбу русумдаги консоллар эгалари ҳали расман тақдим этилмаган Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинини ҳаммадан бурун, альфа-тест доирасида ўйнаб кўришлари мумкин.

Ўйиннинг очиқ альфа-тести давомида геймерлар классик «Ўлимгача жанг» ва «Устунлик қилиш» режимларидан ташқари, янги – «VIP Escort» режимида ҳам ўйнай оладилар. Альфа-версияда аллақачон Miami ҳамда Satellite жанг майдонлари, шунингдек Armada денгиз харитаси ҳам тақдим этилган.

Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинининг альфа-тести 18 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. Лекин ўйиннинг ўзини PlayStation 4 эгалари бугун соат 20:00 даноқ юклаб олишлари мумкин бўлади. Мазкур синов ўйинлари 20 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 гача давом этади.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.