Янги Meizu M8c смартфони Xiaomi Redmi 5A учун муносиб рақиб

  •   Saroy
  •  731
  •  24.05.2018 11:07

Янги Meizu M8c смартфони Xiaomi Redmi 5A учун муносиб рақиб

Москвада бўлиб ўтган Meizu Show 2018 кўргазмасида “юқори” экранли ва жозибадор нарх билан арзон Meizu M8c  тақдим этилди.

Смартфоннинг қарийб бутун олд панели 5.45-дюймли HD+ дисплей (1440x720 пикселей) дан иборат. Томонлар нисбати 18 га 9. Meizu M8c ҳатто M6’ дан ҳам озгина кичикроқ ҳажмга эга. Унга тўртядерли процессор Qualcomm Snapdragon 425 ўрнатилган, тезкор хотираси 2 ГБ, ички хотираси  16 ГБ. MicroSD карточка учун слот ҳам бор (гибридли бўлиши мумкин).

ЎҚИНГ: Кутиб олинг: Meizu арзон M8 (Meilan 6T)ни тақдим этди

Смартфоннинг орқа камераси f/2.2 оптикали 13-мегапиксель. Расмларни яхшилаш учун алгоритмлари ArcSoft бор. Олд камера эса f/2.0 диафрагмали 8 мегапиксель.

Meizu M8c тармоқларда 4G LTE’да ишлайди. Автоном тарзда ишлашини 3070 мАч сиғимдаги аккумулятор таъминлайди. Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1 ва GPS модуллар мавжуд. Бармоқ изи сканери ўрнатилмаган. Гаджет Android 6.0 Marshmallow базасидаги Flyme қобиғи билан савдога чиқарилади.

Корпуси пластикли бўлиб, қора, тилла, мовий ва қизил рангда бўлади.

ЎҚИНГ: Meizu M6 Note: Юртимизда яхши сотилаётган илғор ҳамёнбоп смартфон!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!