Янги Motorola One смартфонининг рендери пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  750
  •  29.06.2018 10:44

Янги Motorola One смартфонининг рендери пайдо бўлди

Яқинда тармоқларда Motorola One Power  смартфонининг сурати пайдо бўлганди. Қирқма экранли янги қурилма. Энди эса, Android Headlines ресурси  Motorola One аппаратининг рендерини намойиш қилди.

Ушбу смартфонга қарасангиз, у Motorola One Power’га жуда ўхшаб кетади, фақат ундан шишали корпуси ва асосий қўш камераси бошқача жойлаштирилгани билан фарқ қилади. Олдидан қараганда девайснинг ҳеч қандай фарқини сезмайсиз. Унда ҳам кенгформатли қирқмали дисплей. Дисплейда олд камера, датчиклар ва сўзлашув динамиги жойлаштирилган. Шунингдек, манбада таъкидланишича, қурилма ўлчами бўйича бир оз кичикроқ бўлади.

ЎҚИНГ 5G Moto Mod модулли Moto Z3 Play сурати пайдо бўлди

Қурилманинг бошқа ўзига хос жиҳатлари ҳақида хабар йўқ. Фақат, Motorola One  «тоза» Android билан таъминланиши маълум, қолаверса, аппарат икки рангда бозорга чиқарилади: бири қора рангда, иккинчиси оқ рангда.

Таассуфки, қурилманинг нархи, тақдимот санаси ҳақида маълумот олишнинг имкони бўлмаган.

ЎҚИНГ: Motorola'нинг Moto G6 оиласи смартфонлари ўз нархига арзийдими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!