Янги Need for Speed қачон чиқарилиши маълум бўлди

Янги Need for Speed қачон чиқарилиши маълум бўлди

Need for Speed пойга ўйинлари сериясининг сўнгги Need for Speed: Heat қисми чиқарилганига ҳам уч йил ўтди, лекин Electronic Arts таниқли пойга ўйиннинг янгисини қачон чиқаришини маълум қилишга шошилмаяпти.

Журналист ва инсайдер Жефф Груббнинг сўзларига кўра, Need for Speed'нинг янги қисми шу йилнинг ноябр ойида чиқарилади. Шунингдек, маълум қилинишича EA янги ўйинни фақат PlayStation 5 ва Xbox Series X/S консоллари ва албатта компютер учун чиқаради холос, PlayStation 4 ва Xbox One ўйиннинг янги қисмини кўрмайди.

Ҳар сафар турли хил янги жамоалар томонидан ишлаб чиқарилганлиги сабабли Need for Speed пойга сериясининг ҳар бир қисми шу кунгача доимий ўзгариб келган ва бу анъана янги қисм учун амал қиладиган кўринади. Жефф Груббнинг яна бир хабарларига кўра, Need for Speed янги қисмида фотореаллик ва аниме эстетикаси бирлаштирилиши мумкин.

"Биласизми, машиналар рекламаси ёки шунга ўхшаш нарса кўрганингизда машина айланиб юрган бўлади, кейин эса мултфилм аланга ёки шунақа нарса ундан учиб чиқади. Улар шунақароқ эстетика устида ишлашаётганга ўхшайди." дейди Жефф Грубб.

ЎҚИНГ: Энг машҳур кибер спорт ўйинлари билан танишамиз

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!