Янги Nokia 3310 олган суратларни iPhone 7’ники билан таққослаймиз

Янги Nokia 3310 олган суратларни iPhone 7’ники билан таққослаймиз

Замонга нисбатан мослашиб, ортга қайтган Nokia 3310 электроника оламида шу кунларнинг бош мавзуси айланди. Янги кўринишдаги мобил алоқа воситасининг талаш бўлиб сотилиб кетаётганининг бош омили — ўтмишни қўмсаш ҳисси билан боғлиқ, албатта.

Замонавий Nokia 3310 айни пайтда халқаро бозорда, жумладан бизга нисбатан яқинроқ Россияда 70 АҚШ долларидан фаол сотилмоқда. Бу пулга смартфон сотиб олиш мумкин бўлса ҳам, жаҳон миқёсида миллионлаб одамлар одамлар ўзларини 17 йил аввалги хотираларни уйғотиб юборган оддий телефон олишдан тўхтата олишмаяпти ва унга аввалдан буюртма беришган.

Шу кунларда Хитой, Ҳиндистонда Nokia 3310’га ўхшаб кетадиган 10 га яқин янги мобил телефонлар ўртача $12 доллардан сотувга ҳам чиққан. Экспертлар эса замонавийлаштирилган Nokia 3310’нинг бирор бир ўзига хослиги йўқлини таъкидлашмоқда.

70 доллар эса 2,4 дюймли дисплей, 1200 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор, бир нечта таниш рингтонлар, 2 мегапикселли камера ҳамда қадрдон ўйинлар учун тўланмоқда.

Экспертларнинг фикрича, замонавий технология ихлосмандлари учун Nokia 3310 2017 зерикарли бир матоҳ. Ундан қўнғироқларни амалга ошириш ва SMS-хат ёзишда, “илонча”ни ўйнашда фойдаланиш мумкин. Бироқ, қуйидаги суратларда афсонавий Nokia 3310’нинг янги талқини замонамизнинг энг кучли камерафонларидан бири бўлган iPhone 7 билан ким зўр сурат олишда баҳс бойлашади.

Business Insider нашри журналисти Роб Прайс жорий йилнинг февралида тақдим қилинган Nokia 3310 2017’нинг 2 мегапикселли камерасини iPhone 7’нинг камера имкониятлари билан солиштиришга ботина олди.

Илк суратлар ташқарида, ёруғлик етарли шароитда олинди: iPhone 7 (юқоридаги суратлар) ва Nokia 3310 (қуйидаги суратлар). Кўриниб турибдики, сифат борасида Nokia 3310 «олма»фонга ютқазиб қўйди. Сурат марказида кучли ноаниқлик кўзга ташаланади. Аслида бу ерда мақсад ғолибни аниқлаш эмас. Мақсад — янги Nokia 3310’нинг камера имкониятларини аниқлаш.

Макросъёмкада Nokia телефони номига нисбатан яхши сурат олишга эришди. Бошқа суратларни кўриб, хулосани ўзингиз чиқаринг.

***

***

***

***

***

Nokia 3310 мобил телефони арзон ва алоқа қуриш имкониятларини берувчи телефонга муҳтож одамлар учун ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда сурат сифати аҳамиятсиз. Янги талқиндаги Nokia 3310’нинг 2 мегапикселли камераси ва 16 мегабайтли хотираси, MicroSD хотира бўлмачаси ва MP3-плеери — унинг қўшимча имкониятлари. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, телефон аккумуляторини тўлдириб, “кутиш режими”да уни бир ой давомида ишлатиш мумкин. Бугун смартфонини қувватлаш дарди билан яшаётган замонавий фойдаланувчилар айнан шунинг учун ҳам чўнтакларида яна бир — узоққа етадиган аккумуляторли телефон олиб юришдан эринмасликлари, бу оддий телефон учун 70-100 доллар тўлашлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!