Янги OnePlus 6 флагмани: ранг кўр, ҳол сўр

  •   Saroy
  •  1181
  •  02.07.2018 15:15

Янги  OnePlus 6 флагмани: ранг кўр, ҳол сўр

Бир неча кун аввал OnePlus компания ўзининг янги смартфони тақдимотига ишора қила бошлаганди. Шундай бўлиб чиқди ҳам.

Ишлаб чиқарувчи ўзининг OnePlus 6 Red, яъни қизил рангли янги қурилмасини намойиш қилди. У  8 ГБ ОЗУ и 128 ГБ ПЗУ модификациясида сотувга чиқарилади. Гаджетнинг саотувга чиқарилиш санаси АҚШда 10 июль ва Ҳиндистонда июль куни этиб белгиланган, нархи 579 доллар. Кейинроқ смартфонни Европа бозорларидан ҳам харид қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: OnePlus ваъда берди: кутамиз
Эслатиб ўтамиз, смартфоннинг суратлари  10 майда уч хил рангда маълум қилинганди: Mirror Black, Midnight Black ва Silk White. Орадан 22 кун ўтиб компания бир миллиондан зиёд смартфон сотди. 

ЎҚИНГ: OnePlus 6’дан ҳамма ҳайратда: уч ҳафтада миллионта смартфон сотилди

Смартфон  6.28-дюймли, қирқмали  AMOLED-дисплейи билан таъминланган, томонлар нисбати 19:9 ҳамда формати Full HD+ (2280×1080p). Қурилманинг “юраги”  Snapdragon 845 процессори бўлади, дейишмоқда. Бундан ташқари, OnePlus 6  6/8 ГБ ОЗУ, 64/128/256 ГБ ПЗУ,  12 Мп + 20 Мп’га эга қўш камера ва  3300 мАч сиғимли батареяга эга.  Қолаверса, Dash Charge тезкор қувватлантиргич, сувдон ҳимоя тизими ва Android 8.1 Oreo билан жиҳозлангани гаджетнинг устун томонларига ишорадир.

ЎҚИНГ: OnePlus 5 ва 5T янгиланган прошивкали бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!