Янги – «ONLIME» тариф режаси: жазирама ёзда салқинланиб олинг!

  •   DiMaX
  •  2568
  •  25.06.2020 14:34

Янги – «ONLIME» тариф режаси: жазирама ёзда салқинланиб олинг!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори аввалроқ иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар бера бошлаган эди. Энди эса у янги – «ONLIME» тариф режасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» янада қулай ва арзон тарифларини таклиф этмоқда

UZTELECOM миллий оператори мобил алоқа хизмати абонентлари учун бир оз «тетикланиб олиш»ни таклиф этади. Янги ёрқин «ONLIME» тариф режаси – доимо кибералоқада бўлганлар учун ажойиб таклиф, дейилади хабарда.

«ONLIME» тарифида сиз ойига 49 900 сўм эвазига 10 000 МБ, 1000 дақиқа (тармоқ ичидаги қўнғироқлар учун +2000 дақиқа) ва 1000 SMS-хабарга эга бўласиз.

«ONLIME» тариф режаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи барча жисмоний абонентлар учун тақдим этилади. Унга ўтиш учун сиз *111*1*11*6# рақамига USSD-сўровини жўнатиш ёки 99880 қисқа рақамига 1006 кодини SMS орқали юборишингиз керак бўлади.

Янги тариф режасининг шартлари билан батафсил танишиш учун эса мана бу ҳавола орқали компания сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!