Янги процессорли, ҳамёнбоп Galaxy A21s: расмлари, нархи ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  82109
  •  14.05.2020 09:54

Янги процессорли, ҳамёнбоп Galaxy A21s: расмлари, нархи ва хусусиятлари

Жанубий кореялик корпорация Galaxy A21 моделининг янада яхшиланган версияси – Galaxy A21s смартфонини тайёрлаган. Биз аввалроқ унинг Geekbench сервисида текшириб кўрилгани ҳақида ёзгандик, кейин эса биринчи расмий видеосини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A21s – улкан аккумуляторли ва «кўзи ўткир» смартфон

 Немис инсайдери Роланд Куандт (Roland Quandt) ушбу ҳамёнбоп смартфоннинг деярли барча техник жиҳатлари, сифатли суратлари ва ҳатто нархини ҳам эълон қилди.

Galaxy A21s пластик корпусли бўлиб, ташқи кўриниши Galaxy M, Galaxy A ҳамда Galaxy S туркумларидаги сўнгги моделларга ўхшаш. Унинг кенг форматли IPS-дисплейи диагоналига 6.5 дюймлик ўлчамга эга. Экран тасвир аниқлиги HD+ форматида, яъни 1600х720 пикселлик. Дисплейнинг юқори ўнг бурчагида 13 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш очилган.

Қурилманинг орқа қопқоғида тўртбурчак блокка олинган камерага ҳамда бармоқ изи датчигига кўзимиз тушади. Бош камера тўртта модулни ва фоточақноқни ўз ичига олади, асосий сенсор аниқлиги 48 мегапикселлик.

ЎҚИНГ: «Qualcomm, нарироқ сурил!» – Samsung ҳам арзон 5G-смартфонлар учун процессор тайёрлаяпти

Samsung ушбу моделида ўзининг янги – Exynos 850 процессорини қўллаган ва у 5G тармоғида ишлай олмайди. Смартфоннинг тезкор/доимий хотираси тегишлича 3/32 гигабайтлик ҳажмга эга. Galaxy A21s аккумулятори анча сиғимдор – 5000 мА/соатлик бўлиб, замонавий USB-C порти орқали қувватланади.

Мазкур ҳамёнбоп телефон янги – Bluetooth 5.0 интерфейси билан таъминланган. Google Pay орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш учун унга NFC модулини ҳам ўрнатишган. Корпусида қулоқчин учун стандарт 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам мавжуд.

Galaxy A21s қадоқданоқ One UI график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизимида ишлайди. Samsung уни шу ойдаёқ нмойиш қилади ва Европа бозорида 210 еврогача бўлган нархларда сота бошлайди.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!