Янги рекорд: флагман атиги 12 дақиқада тўлиқ қувватланиб улгурди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1234
  •  09.03.2021 13:21

Янги рекорд: флагман атиги 12 дақиқада тўлиқ қувватланиб улгурди! («жонли» видео)

Ўтган ҳафтада ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси ўзининг янги авлод ўйин смартфонларини намойиш қилган эди. Ушбу туркумга Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro моделлари кирган.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Ушбу жуфтликнинг Pro-версияси бир қатор рекордчи жиатларга эга бўлиб, улардан бири – 120 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясидир. Худди шундай қудратли зарядчик Nubia Red Magic 6 Pro стандарт қадоғи таркибига киритилган.

Ишлаб чиқарувчи бу смартфонларнинг тақдимотида таъкидлашича, 120 ваттлик қувватлагич ёрдамида Red Magic 6 Pro батареясини нолдан бошлаб 50 фоизгача тўлдириш учун бор-йўғи 5 дақиқа кифоя, охиригача зарядлаш учун эса атиги 17 дақиқа етарли бўлади. Бироқ бу борада ZTE сал камтарлик қилган кўринади – геймерофон ундан ҳам тезроқ қувват олар экан!

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Red Magic 6 Pro смартфонининг илк фойдаланувчиларидан бири уни зарядлаш жараёнини видеога олиб, интернетда эълон қилди:

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, аккумуляторини нолдан бошлаб 5 дақиқада 50 фоизга тўлдириб, Red Magic 6 Pro смартфонини бир кун давомида бемалол ишлатса бўлади. Унинг ҳамда стандарт талқиндаги Nubia Red Magic 6 геймерофонининг техник хусусиятлари, нархлари билан мана бу хабаримизда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)