Янги рекорд ўрнатган Redmi K30 Ultra ичини очиб, Redmi K30 Pro билан таққослаб кўришди

  •   DiMaX
  •  2625
  •  15.08.2020 14:06

Янги рекорд ўрнатган Redmi K30 Ultra ичини очиб, Redmi K30 Pro билан таққослаб кўришди

11 август куни Xiaomi ўн йиллигига бағишланган тадбирда компаниянинг бир нечта янги гаджети намойиш этилди. Шулардан бири арзончи бренднинг энг зўр – Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) флагманидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни яратди ва у бир сониядаёқ сотилиб кетди! («жонли» видео)

Redmi K30 Ultra смартфонининг савдоси кеча, яъни 14 августда бошланди ва унинг биринчи партияси атиги бир дақиқада сотиб тугатилди. Компаниянинг маълум қилишича, бу гал илк партиянинг ҳажми ҳам чакки эмас – 100 минг донадан иборат эди ва бу янги рекорддир!

Шунингдек, интернетда Redmi K30 Ultra флагманининг ички қисмлари компаниянинг Redmi K30 Pro модели билан солиштирилган суратлар ҳам пайдо бўлди. Айтиш керакки, юбилей флагманига бошқача – AMOLED экран қўйилган; қуйидаги суратдан маълум бўлишича, ундаги дактилоскоп ҳам бошқа, шунингдек, унинг электрон бошқарув қисмлари ўзгача жойлашган экан:

Redmi K30 Ultra ҳамда Redmi K30 Pro тизим платаси орасидаги фарқ эса кўриниб турибди: унинг тузилиши ва ҳажми ўзгарган:

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Юбилей флагманида сўзлашув динамиги бир вақтнинг ўзида вибрация учун ҳам жавобгар ва кузатувчилар буни «иккитаси биттада» ечим, деб ҳисоблашмоқда:

Эслатиб ўтамиз: Redmi K30 Pro модели май ойидан бери AnTuTu сервисига кўра энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар глобал рейтингида биринчи бўлиб келяпти. Бунисиям майли, энг қудратли флагманларнинг хитойча рейтингида ҳам, глобал рейтингида ҳам у айни шу компаниянинг нисбатан қиммат бўлган Xiaomi Mi 10 Pro флагманидан ўзиб, кучли учликка кирган!

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.