Янги рекордчи – Galaxy M51 хусусиятлари тасдиқланиб, аллақачон ўзи дўконга ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  3283
  •  27.08.2020 14:59

Янги рекордчи – Galaxy M51 хусусиятлари тасдиқланиб, аллақачон ўзи дўконга ҳам чиқди!

Жанубий кореялик корпорация сентябрнинг бошида Galaxy M51 смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Galaxy M21, Galaxy M30s ҳамда Galaxy M31 моделлари нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган бўлса, янги қурилмада ушбу кўрсаткич янада юқори!

ЎҚИНГ: Энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M51 расмий суратлари, сотувга чиқиш вақти ва нархи!

Samsung Galaxy M51 смартфони тез орада тақдим этилиши аниқ бўлди – аллақачон Samsung расмий сайтида бу моделни техник қўллаб-қувватлаш саҳифаси очилган. Шунингдек, унинг намойиши сентябрнинг иккинчи ҳафтасида Ҳиндистонда бўлиб ўтишини IANS News агентлиги тасдиқлаган. Мазкур қурилма Amazon India онлайн дўконига ҳам жойлаштирилган.

Булардан ташқари, Google Play Console маълумотлар базасида ҳам Galaxy M51 қайд этилган. У ердаги ахборотлар смартфоннинг асосий техник хусусиятларини ошкор қилган.

ЎҚИНГ: Ушбу 38 та русумдаги Samsung смартфон ва планшетлари нақ Android 13’гача янгиланади!

Samsung Galaxy M51 модели аввал айтилганидек Snapdragon 730G эмас, балки Qualcomm Snapdragon 730 (Snapdragon SM7150) процессори базасида тайёрланмоқда. Тасвирларни қайта ишлаш учун мазкур чипсет таркибида Adreno 618 график тезлатгичи мавжуд. Смартфон самарадорлигини таъминлашда 8 гигабайтлик тезкор хотира иштирок этади.

Google Play Console базасида кўрсатилишича, Galaxy M51 экранининг тасвир аниқлиги 1080х2400 пикселни ташкил этади. Ва ниҳоят, Samsung бу смартфонини қадоқданоқ Android 10 операцион тизими базасида яратилган OneUI график қобиғи билан тақдим этади.

ЎҚИНГ: Ўғирланган Samsung смартфонларини энди интернетга уланмаган бўлса ҳам топа оласиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!