Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

  •   DiMaX
  •  3712
  •  08.05.2020 12:09

Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

Куни кеча биз жорий йилнинг 1-чорагидаги дунё смартфон бозори бўйича Counterpoint Research маълумотларини эълон қилган эдик. Canalys таҳлил компанияси ҳам бу борада ўз рейтингини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

Унга кўра, Apple корпорациясининг 2019 йилги смартфонлари – биргаликда жаҳон смартфон бозорининг 10 фоизини эгаллабди! Эслатиб ўтамиз, бу – iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделларининг умумий кўрсаткичидир.

Ҳар битта моделни алоҳида олганда эса iPhone 11 смартфони 18 миллионталик кўрсаткич билан рейтинг етакчисига айланган. iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max эса тегишлича олтинчи ва ўнинчи ўринлардан жой олган.

Энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида иккинчи поғонани Xiaomi корпорациясининг арзончи брендига мансуб иккита модел ўзаро бўлишиб олган. Булар – Redmi Note 8 ҳамда унинг янгиланган вариацияси – Redmi Note 8T смартфонлари бўлиб, уларнинг ўзаро фарқларини мана бу хабаримизда, видеосини бўлса мана бу мақоламизда кўриб чиқишингиз мумкин.

Canalys компанясига кўра 2020 йилнинг илк кварталида энг кўп сотилган телефонлар рўйхатига яна Samsung Galaxy A51, Galaxy A10S, Redmi Note 8 Pro, Galaxy A20S, Galaxy A01, Redmi 8A моделлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)