Янги синовлар: Redmi Note 7 металл зўлдир ва дрель остида, калит тўла қути ичида... (4 та видео)

  •   DiMaX
  •  3671
  •  18.01.2019 12:31

Янги синовлар: Redmi Note 7 металл зўлдир ва дрель остида, калит тўла қути ичида... (4 та видео)

Xiaomi компаниясининг атиги 150 долларлик Redmi Note 7 смартфони мустаҳкамлиги билан ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солишда давом этмоқда. Турли видеоларда уни йигитлар полга ташлаб тепкилаб, қиз нозик пошнасида эзғилаб, дўмбоқ йигит устига сакраб ўтириб ва яна экрани билан ёнғоқ чақиб, ҳатто сув тубида ҳам ишлатиб ҳам кўрсатишган.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Саккиз ярим дақиқада сотиб тугатилган Redmi Note 7 ичини очиб, қисмларга ажратиб кўрамиз!

Интернетда ушбу қурилма устида антиқа дроп-тестлар ўтказилгани ҳақида бошқа видеолар ҳам чиқиб келмоқда. Бугун шулардан бирданига тўрттасини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Аввало, Redmi Note 7 лаборатория шароитида – экрани устига металл зўлдир (шарик) ташлаб кўрсатилган:

Смартфонни кўпчилик чўнтагига солиб юради, у ерда эса калит ёки бошқа металл буюмлар экранни ёки корпусни шикастлаши эҳтимоли юқори. Redmi Note 7 шундай хавдан холи эканлиги қуйидаги лавҳада кўрсатилган:

Смартфон экранининг мустаҳкамлигини дрель билан текширишганини кўрганмисиз? Мана, томоша қилинг:

Ва ниҳоят, ҳаётий вазият – смартфон қўлдан тушириб юборилганида ёки атай ташлаб юборилганида унинг зарарланмаслиги:

Хулласи калом, Xiaomi ушбу арзон смартфонини қиммат флагманлардан ҳам мустаҳкам қилиб чиқаргани кўриниб турибди. Унинг юртимизга қачон етиб келиши ҳозирча номаълум, бу борада янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: 205 долларлик Redmi Note 7 Pro февралдан сотувга чиқади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!