Янги смартфон Galaxy S21 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаб», уч карра рекордчи бўлди!

  •   DiMaX
  •  1469
  •  11.08.2021 16:00

Янги смартфон Galaxy S21 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаб», уч карра рекордчи бўлди!

Ўтган ойнинг охирида хитойлик техногигант Huawei P50 ҳамда P50 Pro флагманларини намойиш қилди. Булардан Pro-версиянинг камераларини текшириб кўриб, DxOMark мутахассислари уни «камерофонларнинг янги қироли» дея эътироф этишган. Бунинг устига, Huawei P50 Pro бирданига иккита тоифада – асосий камера ҳамда селфи-сенсор имкониятлари бўйича рейтингларнинг тепасига чиқиб олган!

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

DxOMark лабораторияси экспертлари Huawei P50 Pro моделини синовлардан ўтказишда давом этишмоқда ва энди унинг экрани бўйича тестлар натижаларини эълон қилишди. Унинг дисплейи мазкур йўналишда барча смартфонлардан юқори – 93 балл олиб, бу борада ҳам рекорд намоён этди!

Мутахассислар Huawei P50 Pro дисплейининг ёрқинлиги яхши, сенсори сезгир эканлигини эътироф этишган. Шунингдек, яхши ёритилмаган шароитларда ҳам унинг экранидан бемалол ўқиш мумкинлигини ҳамда дисплейда пирпираш деярли йўқлигини ҳам алоҳида таъкидлашган.

ЎҚИНГ: Телефон экранидаги чизиқлардан қутулишнинг энг осон йўллари

Таққослаш учун келтириб ўтсак, иккинчи ўриндаги Galaxy S21 Ultra экрани 91 баллик, учинчи поғонадаги Galaxy Note 20 Ultra дисплейи эса 90 баллик натижа кўрсатишган. Дарвоқе, экран сифати бўйича DxOMark рейтингларида анчадан бери айнан Samsung смартфонлари етакчи эди.

DxOMark тестлари натижаларига кўра, айнан дисплей сифати бўйича энг зўр смартфонлар ТОП-ўнталиги эса қуйидагича:

Шу тариқа, Huawei P50 Pro ҳозир учта йўналишда – бош камера ва олд камера имкониятлари, шунингдек, экран сифати бўйича дунёда энг зўр смартфон бўлиб турибди. DxOMark мутахассислари ҳали унинг овоз имкониятларини ҳам текшириб кўришади...

ЎҚИНГ: Экрани ҳам букилиб, ҳам чўзилувчи илк смартфон – TCL Fold 'n' Roll намойиш этилди! (видео)

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!