Янги смартфон олганларга 5 та муҳим маслаҳат

Янги смартфон олганларга 5 та муҳим маслаҳат

Яқинда смартфон сотиб олдингизми? Унда смартфондан узоқ ва унумли фойдаланиш учун қуйидаги 5 маслаҳатга амал қилинг.

Смартфонни ҳимоя қилинг

Биринчи навбатда, уни моддий жароҳатлардан ҳимоялаш чораларини кўринг. Яъни, махсус ғилоф сотиб олинг. Қиммат бўлса ҳам, смартфон ва сиз ҳақингизда яхши таассурот қолдирадиган ғилоф танланг.

Экранга уни ҳимояловчи юза ётқизинг

Телефон дисплейи унинг энг қиммат детали. Ва, унга жароҳат етса, ишлаб чиқарувчи томонидан дисплей кафолатга олинмайди.Экранга дарз кетса ёки синса озмунча пул сарфланмайди. Унга шиша ёки тирналишни олдини оладиган махсус пленка ётқизинг.

Смартфонни ўзингизга мослаб олинг

Фондаги суратларни ўзгартиринг, иловаларни гуруҳларга бўлинг, қўшимча имконият ва режимларни ўрганинг, ҳаракат ёки ишора орқали бошқариш йўллари ҳақида маълумот тўпланг. Бунинг учун интернетга кириб, ишлаб чиқарувчи ёки инсайдерлар сайтларидан маълумот олинг. Ҳимоя тизимини такомиллаштиринг. Кераксиз иловаларни бош менюдан олиб қўйинг.

Қизиқарли ва фойдали иловаларни юклаб олинг

Иловаларни ишончли манбаа ва онлайн дўконлардан олинг. Акс ҳолда, телефон платформаси вирусли файллар сабаб зарарланиши мумкин.

Фитнес ва саломатлик, саёҳатга оид иловалар, антивирус, оммабоп ижтимоий тармоқлар, файл менежерлар иловаларини, сурат таҳрирлаш ва янгиликлар сайтларининг иловалари сиз учун фойдали бўлиши мумкин.

Операцион тизимни янгилаб туринг

Смартфон тизими вақт ўтиб эскиради ва бу унинг фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли ҳам, ишлаб чиқарувчи мунтазам равишда операцион тизимнинг янги қулайлик ва функциялар ўрин олган талқинларини ишлаб чиқаради. Кўпчилик уни янгилаш кераклигини билмайди.

Бунинг учун созламалар менюсига кириб, сўнгги янгиланишни юклаб олинг. Шунингдек, бу янгиланиш функциясини автоматик режимга қўйсангиз ҳам бўлади.

Хулоса

Буларга амал қилиб борсангиз, кейинги 2 йил мобайнида смартфон сизни зериктириб қўймайди ва яхши фаолият кўрсатади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!