Янги Snapdragon тақдим қилинди

Янги Snapdragon тақдим қилинди

Qualcomm ўзининг учинчи авлод 5G модеми — Snapdragon X60'ни расман тақдим қилди.

Ушбу чип 5 нанометрли тузилмага эга илк 5G модем бўлиб, чип орқали тармоқдан 7.5 Гбит/сониягача, тармоққа эса 3 Гбит/сониягача бўлган тезликда маълумот юклаш мумкин бўлади. Модем айни дамда 5G алоқасининг ҳам mmWave, ҳам Sub-6 версияларини қўллаб-қувватлайди. Олдинги авлод X55 каби X60 ҳам TDD ва FDD тармоқларида ишлайди. SoC, шунингдек, 4G LTE, 3G ва 2G тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Янги модемнинг энг афзал жиҳати унинг ҳажмидир. Авваллари чиплар 7 нанометрли бўлар эди, X60 эса 5нм ли иккинчи микросхема ҳисобланади. Чипнинг янги жиҳатларидан яна бири Динамик спектр алмашинуви (DSS) бўлиб, бу тармоқ операторига LTE кенглигини юқори тезлик учун модификация қилиб, 5G алоқа тезлигини янада кучайтириш имконини беради.Snapdragon X60 2021 йил бошидан смартфонларга ўрнатила бошлаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!