Янги Sony Xperia XZ3 флагманининг камераси нечта бўлади?

  •   Saroy
  •  319
  •  12.07.2018 17:02

Янги Sony Xperia XZ3 флагманининг камераси нечта бўлади?

Sony компанияси Sony Xperia XZ3 флагманинг навбатдаги авлодини чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда янги қурилма ҳақида қўшимча маълумотлар пайдо бўлди.

Япониянинг Sumahoinfo ресурси тўртта камеранинг суратини намойиш қилди. Гап сўзларга қараганда, ушбу камералар Xperia XZ3 смартфонига тегишли экан. Суратга қараб, смартфон қўш асосий модуль ҳамда қўш олд кемарага эга бўлишини билиш қийин эмас. Асосий камера худди Xperia XZ2 Premium’дагидек, олд камера ҳақида эса ҳеч нарса маълум эмас.

ЎҚИНГ:Экспертлар энг фойдали смартфонни аниқлашди

Аввал тарқалган миш-мишларга кўра, янги қурилма  5.7-дюймли кенг форматли дисплей билан таъминланади, унинг томонлар нисбати  18:9. Чипи Snapdragon 845, шунингдек, қурилма 64/128 ГБ ПЗУ хотираларга эга, яна у 400 ГБ гача кенгайиши мумкин. Бундан ташқари,  смартфон 3240 мАч сиғимидаги батарея билан таъминланган. Тезкор қувватлантиргичи QC 3.0, USB Type-C ва Android 8.1 Oreo учун ҳам жой бор.

ЎҚИНГ:Sony’дан яна бир муъжизами?

Бу қурилма ҳам аввалги авлодига ўхшаб 800 евро турса керак. Тақдимот тадбири эса август ойида бўладиган IFA 2018 кўргазмасида уюштирилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.