Янги Spark сотувга чиқди

Янги Spark сотувга чиқди

Tecno компанияси энг оддий техник кўрсаткичларга эга янги Spark Go 2023 смартфонини тақдим этган эди. Ушбу қурилма бугундан сотувга чиқди. 

Helio A22 чипида ишловчи қурилмани Ҳиндистондаги бир неча ритейлерлардан сотиб олиш мумкин. Унинг нархи тахминан 85 долларни ташкил қилади. 

Смартфон 3/4ГБ тезкор, 32/64ГБ доимий хотирага эга. Ҳозирда фақат 3/32ГБ версияни сотиб олиш имкони мавжуд. 

Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган HIOS 12 график қобиғида ишлайди. Унга 720p резолюциядаги 6.5 дюймли LCD ҳамда 10 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс аккумулятор ўрнатилган. 

ЎҚИНГ: Huawei P60 Pro моделининг айрим техник кўрсаткичлари очиқланди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!