Янги стартапдан фойдаланиб матнни 3 ўлчамли тасвирга айлантирса бўлади

Янги стартапдан фойдаланиб матнни 3 ўлчамли тасвирга айлантирса бўлади

Стартап номи WordsEye. Бу фақат кўнгил очиш ва овунчоқ мақсадида яратилмаган. Стартап муаллифлари, аввал уч ўлчамли моделлаштиришни фақат мутахассислар бажарган бўлса, энди ҳамманинг қўлидан келишини айтишмоқда.

Сервисга “тоғлар манзарасида гиламча устида турган ит” таърифини киритсангиз, бир онда уч ўлчамли тасвирни яратади. Тўғри, дастур тест режимида ишлаётгани учун тасвир қиррадор, йирик текстурали кўринишда намоён бўлади.

Кузатувчилар бу стартап тиббиёт, мультипликация, инженерлик сингари соҳаларда асқотишини билдирмоқда.