Янги тақдим этилган Galaxy Tab S5e планшети икки жиҳатдан рекорд ўрнатди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  796
  •  16.02.2019 09:33

Янги тақдим этилган Galaxy Tab S5e планшети икки жиҳатдан рекорд ўрнатди! (+видео)

Samsung компанияси ўзининг Galaxy Tab S5e русумли планшетини расман намойиш этди. У корпусининг юпқалиги ва енгиллиги билан бошқа барча моделлар орасида рекордчи бўлди.

ЎҚИНГ: Атиги 50 долларлик Nook Tablet 7 планшети тақдим этилди!

Бу – 10 дюймлик ва металл корпусли энг юпқа ва енгил Galaxy Tab планшетидир: корпусининг қалинлиги 5,5 миллиметр, вазни эса атиги 400 грамм. Таққослаш учун келтирадиган бўлсак, 11 дюймлик iPad Pro қалинлиги 5,9 миллиметр бўлиб, 468 грамм тош босади.

Шунингдек, Samsung мазкур маҳсулотининг экрани корпус олд юзасининг 81,8 фоизга етганини ҳам таъкидлаган. Бундан аввалги – Galaxy Tab S4 моделида мазкур кўрсаткич 79 фоизга тенг эди, рақобатчи iPad Pro’да эса – 82,9%.

Galaxy Tab S5e диагоналига 10,5 дюймлик Super AMOLED экран билан жиҳозланган. Унинг томонлари ўзаро 16:10 нисбатда, тасвир аниқлиги эса 2560х1600 пикселга тенг. Аппарат қисми асосини Snapdragon 670 ёки модели айтилмаётган Exynos процессори ташкил этади. Уни тезкор хотираси 4 ва 6, доимий хотираси эса 64 ва 128 гигабайтлик версияларда ишлаб чиқаришмоқда. Планшетнинг асосий ва олд камералари тегишлича 13 ва 8 мегапикселлик оптик сенсорларга эга, у сониясига 30 кадр тезлигида, 4K сифатида видео ёза олади.

Планшетга Android 9.0 Pie операцион тизими ҳамда янги талқиндаги – Bixby 2.0 овозли ёрдамчиси ўрнатилган. Корпусининг ўлчами 245х160х5,5 миллиметрга тенг. 7040 мА/соатлик аккумулятори тезкор қувватлана олади. Корпусида яна тўртта AKG-динамик, дактилоскопик датчик, USB Type-C порти мавжуд.

Мана, қуйида Galaxy Tab S5e моделига бағишланган расмий видеороликни кўрамиз:

Galaxy Tab S5e планшети АҚШда жорий йилнинг апрелидан, 400 доллардан бошланувчи нархларда сотилади. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса нархи 1 039 000 сўмдан бошланувчи турли планшетларни сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!