Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

  •   DiMaX
  •  4425
  •  14.09.2019 13:13

Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Apple яқинда бу йилги смартфонлари – iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделларини намойиш қилди. Улардан бири Geekbench’да рекорд ўрнатгани, AnTuTu тестида асосий хусусиятлари фош бўлгани ҳақида ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!

Ҳар учала моделдаги iPhone 11 қурилмалари 20 сентябрдан очиқ савдога чиқади, 18 сентябрдан эса айрим мамлакатларда улар учун олдиндан буюртма олина бошлайди.

PhoneArena нашри эса янги айфонларнинг турли мамлакатлардаги нархларини ўзаро таққослаб кўрди ва Россияда ўта қиммат эканини аниқлади. 512 ГБлик ички хотирага эга iPhone 11 Pro Max у ерда 131 990 рублга нархланаётган экан. Бу эса курс бўйича ҳисоблаганда 2053 долларга тенг, яъни, АҚШдагидан нақ 500 долларга қиммат!

Юқоридаги жадвалда иккита русумдаги iPhone 11 смартфонларининг турли мамлакатлардаги нархлари келтирилган. Қизил фон билан шу айфон энг қиммат бўлган, яшил фон билан эса – энг арзон бўлган мамлакат белгиланган.

Янги айфонларнинг Ўзбекистон бозорига қачон етиб келиши номаълум. Олдинги русумлардаги iPhone’ларни эса 5 650 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone баъзиларни қўрқитяпти. Сиз-чи? Сиз қўрқмаяпсизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.